Вербал нота (лот. вербалис — оғзаки) — дипломатик ҳужжат, кундалик масалаларга доир дипломатик ёзишмаларнинг кенг тарқалган шакли; одатда, элчихона, миссия, ташқи ишлар маҳкамаси номидан 3-шахсда ёзилади, имзо қўйилмайди, фақат муҳр босилади. Дипломатик тажрибада В. н. дан оғзаки баёнот сифатида ҳам фойдаланилади. У шахсан топширилади ёки курер орқали юборилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил