Verdikt
Вердикт (лот. вере диcтум — ҳақ ран айтиш) — айрим хорижий мамлакатларда қасамёд этувчи маслаҳатчилар (присяжнийлар)нинг айбланувчи айбдор ёки айбдор эмаслиги тўғрисидаги хулосаси. Қасамёд этувчилар В.и улар ҳайъати (коллегияси) томонидан айрим масалалар, ишлар бўйича, жумладан, шахснинг айбдор ёки айбдор эмаслиги ҳақидаги асосий масала юзасидан чиқарилади. Ҳайъат муҳокама давомида белгиланган муддатда якдил қарорга эришмаган такдирда, айбдорлик В.и қасамёд этувчиларнинг кўпчилиги 3 асосий саволининг ҳар бирига айбдорликни тасдиқловчи жавоблар учун овоз берса; жазодан озод қилувчи айбсизлик В.и қасамёд этувчиларнинг 6 нафардан кўпроғи 3 асосий савол бўйича айбдорликни рад қилувчи қарор чиқарган тақдирда қабул қилинади. Қолган 2-даражали саволлар бўйича қарор қасамёд этувчиларнинг оддий кўпчилиги томонидан белгиланади, овозлар тенг бўлса, айбланувчи фойдасига қарор чиқарилади. В. чиқариш учун саволлар аниқ бўлиши, уларга фақат "ҳа, айбдор" ёки "йўқ, айбдор эмас", деб жавоб берилиши шарт.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |