Verharn Emil
| Верҳарн Эмил |
|---|
ВЕРҲАРН (Верҳаэрен) Эмил (1855.21.5, Сент Аман — 1916.27.11, Руан) — белгиялик шоир, драматург , танқидчи. Франсуз тилида ижод қилган. Лувен университети юридик факултетини тугатган. "Роҳиблар" (1886) тўпламида ўрта асрлардаги роҳибларнинг ёрқин йиғма образи берилган. "Оқшомлар" (1887), "Ҳалокат" (1888), "Қора машъаллар" (1890) асарлари декадентлик шеърияти руҳига яқин, буларда турмушни фожиавий тасаввур этиш кучли. "Телба қишлоқлар" (1893), "Ғала-ғовур шаҳарлар" (1895) тўпламларида ижтимоий зиддиятларнинг (шу жумладан, шаҳар ва қишлоқ ўртасидаги зиддиятларнинг ҳам) ҳалокатли эканлигини англаш ифодаланган. "Турмуш қирралари" (1899), "Бебош кучлар" (1902), "Ранг-баранг ёғду" (1906) ва б. тўпламларидаги шеърларида В. инсоннинг яратувчилик фаолиятини, ижодни, севги ва қатъиятни тараннум этади. В.нинг ишчилар ҳаётидан ёзилган "Шафақлар" песаси (1898), атоқли рассомлар (Х. Рембрандт, 1904; П. Рубенс, 1910) ва ёзувчилар (У. Шекспир, Ж. Расин, В. Гюго) ҳақида илмий тадқиқотлари бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |