Vermikulit
Вермикулит (лотинча: вермиcулус – чувалчанг) – гидрослюда гуруҳидаги минерал. Қиздирганда куйиб, кўпчийди, ҳажми 10—25 марта ошиб чувалчанг шаклини олади. Таркибида марганес, темир, алюминий, кремний оксиди, кислород ва водород бор. Моноклин сингонияли. Юпқа тангачасимон, варақсимон кристаллар ёки пластинкасимон агрегатлар. Ранги қўнғир-сариқ, қўнғир, тўқ яшил. Ялтироқлиги шишасимон ва садафсимон. Қаттиқдиги 1—1,5. С оғ. 2,3. Вермикулит гиперген жараёнида магний-темирли слюдаларнинг нураши натижасида ҳамда гидротермал ертомирларида ҳосил бўлади. Ўзбекистонда Султон Увайс, Нурота (Лангар кони) тоғларидан топилган. Йирик конлари Қозоғистон (Барчин), РФда (Урал, Саха-Якутияда), АҚСҲ ва Австралияда учрайди. Вермикулит иссиқ ва совуқни ўтказмайдиган изолятор сифатида қурилишда (бетонга аралашма), қишлоқ хўжалигида (тупроқ намлигини сақдовчи) ишлатилади[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Вермикулит“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (В-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |