Верпа — морелс билан боғлиқ бўлган аскомицет қўзиқоринлари жинсига кирувчи турларидан бири ҳисобланади. Озиқ-овқат саноатида ишлатилиши ва шакли бўйича охирги турга ўхшаб, умумий номга эга бўлган эрта морелс номи билан ҳам машҳурдир. Кенг тарқалган жинсда беш тур мавжуд[2].

Верпа
В. cониcа
Махсус таснифи e
Олам: Ўсимликлар
Бўлим: Асcомйcота
Синф: Пезизомйcетес
Туркум: Пезизалес
Оила: Морчеллаcеаэ
Тур: Верпа

Сw. (1815)
Махсус тури[1]
Верпа cониcа

(О.Ф.Мüлл.) Сw. (1815)
Синонимлари

Монка Аданс. (1763) Релҳанум Грай (1821)

Верпа лотинча новдача ёки кичик таёқ (шунингдек, фаллус учун қўполлик) деган маънони англатади. Верпанинг истеъмол қилиниш қобилияти Морчелла билан бир хил ва истеъмол учун пиширилса, хавфсиздир. Гйромитра каби турлар эса аксинча. Гйромитра эсcулента ва Гйромитра амбигуа каби бир нечта турлари хавфли заҳарли турлар қаторига киради.

Пезизалларнинг кўпчилиги рибосома ДНКси таҳлили Верпа тури Морчелла, шунингдек Дисcиотис билан келиб чиқишига кўра боғлиқлигини кўрсатди. Шундай қилиб, мана шу учта авлод энди Морчеллаcеаэ оиласига киритилган[3].

Тузилиши

Морчелла оиласига оид турларининг кўпчилиги шимгичга ўхшаш қозиқли, ичи бўш қобиқли ва қозиқли аскокарпларга эга бўлади. Верпа турларининг косасимон ёки тўғрироғи, ичи бўш новда устидаги силлиқ ҳамда ажинли қўзиқорин турлари бор. Дисcиотисда томирга ўхшаш қийшиқроқ пардали бурмалари ва кичик ёки умуман йўқ бўлган косасимон танаси бор. Аскоспоралар эллипсоид, силлиқ шаклли бўлиб, одатда гиалин моддалари билан таъминлангандир[4].

Тарқалиши

Верпа сояли, қалин ўсимликлар билан қопланган, шунингдек нам муҳитли, камроқ ўрта даражадаги қуруқ жойларда, ўрмонларда, дараларда, баъзан қишлоқ жойларда кенг тарқалган. Асосан Марказий ва жанубий америка, Шарқий ва жануби-ғарбий Осиё ҳудудларида ўсади. Верпани бошқа ўсимликлар билан камдан — кам ҳолларда симбиотик ҳолатда яшаши мумкин.

Турлари

Кенжа туркум: Верпа

Замбуруғ турларига қуйидагилар киради:

  • Верпа боҳемиcа — эрта морел тури.
Пиширилган ҳолатда истеъмол қилиш мумкин. Шимолий Америкада эрта баҳорда апрел-май ойларида нам жойларда, терак ва баъзи бошқа ўсимликлар орасида ўсади[5].
  • Верпа коник — қўнғироқ ёки конусли морел тури.
Пиширилган ҳолатда ейиш мумкин. Шимолий Америкада, боғларда, Канаданинг шарқий қисмида кенг тарқалган.
  • Верпа дигиталиформис
  • Верпа кромбҳолзии
  • Верпа спеcиоса

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ "Верпа Сw. 1814". МйcоБанк. Интернатионал Мйcологиcал Ассоcиатион. Ретриэвед 2011-07-24.
  2. ↑ Кирк ПМ, Cаннон ПФ, Минтер ДW, Сталперс ЖА (2008). Диcтионарй оф тҳе Фунги (10тҳ эд.). Wаллингфорд, УК: CАБИ. п. 723. ИСБН 978-0-85199-826-8.
  3. ↑ ЎДоннелл К, Cигелник Э, Wебер НС, Траппе ЖМ (1997). „Пҳйлогенетиc релатионшипс амонг асcомйcетоус труффлес анд тҳе труэ анд фалсе морелс инферред фром 18С анд 28С рибосомал ДНА сеқуэнcе аналйсис“. Мйcологиа. 89 (1): 48-65. дои:10.2307/3761172. ЖСТОР 3761172.
  4. ↑ Кимброугҳ ЖW. (1970). „Cуррент трендс ин тҳе cлассифиcатион оф Дисcомйcетес“. Ботаниcал Ревиэw. 36 (2): 91-161. дои:10.1007/БФ02858958.
  5. ↑ „Мушроомс“, Реадер'с Дигест Нортҳ Америcан Wилдлифе: Треэс анд Нонфлоwеринг Планц Барнард, Эдwард С.: . Тҳе Реадер'с Дигест Ассоcиатион, Инc., 1998 — 268-бет. ИСБН 0-7621-0037-0. 

Ҳаволалар