Versal
Версал, Вереаи — Франсиядаги шаҳар. Ивелин департаментининг маъмурий маркази. Аҳолиси 95 мингдан зиёд киши (1990-йиллар ўрталари). 1624— 26 йилларда Людовик ХСҲ қурдирган қаср ўрнида барпо қилинган. 1682—1789 йилларда Франсия қиролларининг қароргоҳи бўлган. 1870—71 йиллардаги Франсия-Пруссия аскарлари Версални оккупация қилган. Версалда 1783 йил ҳамда 1919 йил Версал сулҳ шартномаси имзоланган. Иккинчи жаҳон уруши пайтида Версални немис қўшинлари босиб олган. Кейинчалик улардан озод этилган.
Версал муҳим темир йўл тугуни. Машинасозлик корхоналари мавжуд. Шаҳарда бир нечта ҳарбий билим юртлари жойлашган. Шаҳардаги айрим саройлар яхлит меъморий ансамбл ҳолига келтирилган (1661—1708 йиллар, классицизм услубида). Улуғвор сарой улкан парк билан узвий боғланган. Саройнинг олд томони салобатли, ичи ҳашаматли. Паркда ҳайкаллар, фонтанлар бор.[1]
Манбалар
- ↑ "Версал" ЎзМЕ. В-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-30 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |