Версия (лот. версио – шакл, кўриниш) – фолклорда сюжети ва жанри бир хил, аммо композицияси ва ғоявий-бадиий хусусиятлари жиҳатдан кескин фарқ қилувчи халқ оғзаки ижоди намуналари. Мас., „Алпомиш“ достони ўзбек, қорақалпоқ ва қозоқ В.ларида тарқалган. Булар ҳам ўз вариантларига эга. Шу жиҳатдан В.нинг доираси кенг бўлиб, у вариантларни ўз ичига олади, вариантларда ифодаланган ғоялар, бадиий-тасвирий воситалар мажмуидан иборат бўлади.

Версал шаҳри. Сарой ва парклар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил