Вездеход (рус— барча ерда юра олади) — нотекис йўллар, ботқоқликлар, қорли ва юриш қийин бўлган жойларда юра оладиган релссиз транспорт воситаси. Одатда, махсус шинали, пневмоғалтакли, гусеница юритмали (занжирли) автомобиллардан иборат бўлади. Трансмиссиясига қўшимча узатиш қутиси ёки тортиш кучиии оширишга имкон берадиган механизмлар қўйилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил