Везер (олмонча: Wесер ) — Германия шим.даги дарё, Шимолий денгизга қуйилади. Верра ва Фулда дарёларининг Мюнден ш. ёнида қўшилишидан ҳосил бўлган. Узунлиги 440 км (ирмоғи Верра бошидан ҳисоблаганда 724 км); энг катта ирмоғи — Аллер. Ҳавзасининг майд. 46 минг км2. Қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Баҳорда тошади. Ўртача йиллик сув сарфи қуйи оқимида 312 м3/сек. Кичикроқ ГЕСлар қурилган. Қуйилиш жойидан юқорига томон кема 529 км масофада (Кассел шаҳаргача), денгиз кемалари эса Бремен шаҳаргача қатнай олади. Элба ва Эмс дарёлари билан каналлар орқали боғланган. Дарё бўйида йирик денгиз порти Бремерхафен жойлашган.

Везер
олмонча: Wесер


Жойлашуви
Давлат

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил