Vezuvian
Везувиан (идокраз) (Везувий вулкани номидан) — оролсимон силикатлар синфига мансуб минерал. Тури кўп. Берийлийли В., титанли В., магнийли В., фругардит, вилюит, сиприн ва б. маълум. Кимёвий формуласи Cа10(Мг, Фе)2Ал4(СиО4)5(Си2О7)2(ОҲ,Ф)4 Тетрагонал сингонияли. Призматик, кристаллар, радиал толасимон доначалар. Ранги сарғиш-яшил, қўнғир, сариқ, қора (вилюит), ҳаворанг (силрин), кулранг . Шишасимон ялтирайди. Қаттиқлиги 6,5—7. С оғ. 3,4. В. скарнларда (гранат, эпидот билан), роговикларда, ўзгарган магматик жинсларда, гидротермал ертомирларда ҳосил бўлади. В. Ўзбекистонда кўп. В.нинг йирик тўпламлари Чатқол (Сандалаш, Ғовасой, Чимён, Кумушкон, Суренота, Сумсар), Қурама (Олмалиқ) тизмаларида ва Ғарбий Ўзбекистоннинг W— Мо конларида (Қўйтош, Темирқапиғ, Лангар, Ингичка, Тим, Қоратепа, Саритов) учрайди. В. Германия, Италия, АҚСҲ, Россия ва б. жойларда ҳам маълум. Шаффоф турларидан турли буюмлар тайёрланади
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |