Вибрион (Вибрио) — Вибрионаcеаэ оиласига мансуб уруғ; спора ҳосил қилмайдиган вергулсимон бактериялар. Узунлиги 0,5—1,5, юғонлиги 0,3—0,6 мкм. Хивчинлари бир ёки бир нечта ҳужайранинг бир қутбида жойлашади. В. учун полиморфизм хос. Сувда, тупрокда, одам ва ҳайвонлар ичагида яшайди. В. патоген ва сапрофит бўлади. 100 дан ортиқ тури маълум. Масалан, Вибрио чолера! асиатиcаэ одамларда вабо касаллигини қўзғатади. Бу В.ни биринчи марта немис олими Р. Кох 1883 йилда Мисрдаги вабо эпидемияси вақтида беморларнинг ахлати ва нобуд бўлганларнинг ичагини текширишда аниқпаган. Микробиолог Н. Ф. Гамалея касалликдан улган товуқ ва каптарларда одамда касаллик қўзғатиш хусусияти бўлмаган В.ни аниқлаган. Бундан ташқари, селлюлозани емирувчи, фақат ҳайвонлар ёки қушларни, ҳашарот ва балиқларни касаллантирувчи В. ҳам учрайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил