Vibrometr
Виброметр (лотинча: вибро — тебратаман ва ... метр) — тебранувчи (титровчи) жисмлар (машиналар, иморат ва б. иншоотлар)нинг механик тебраниши ва титрашини ўлчайдиган асбоб. Кўрсаткичларни қайд қиладиган В.виброграф деб аталади. В.нинг корпуси текшириладиган обект (мас., самолёт)га маҳкам боғланади, корпус обект билан бирга титраганда В.даги юк ўз инерсияси таъсирида дастлабки вазиятини сақлашга интилади. Шунда корпус ва юкнинг бир-бирига нисбатан силжиши В. ёрдамида ўлчанади. В. 10 Гс дан 20 кГс гача ва ундан ортиқ частотада 0,1 мкм дан 1 м гача силжишларни ўлчайди. В. турли қурилмаларнинг титрашини ўлчашда, геофизика ва сейсмологияда қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |