Vichegda
Qiyofa
| Вичегда | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 1 130 |
| Майдони | 121 000 км² |
| Жойлашуви | |
| Давлат | Россия |
Вичегда ёки Эжва (Коми тилида: Эжва) — РФ Европа қисмининг шим.даги дарё, Шим. Двинанинг ўнг ирмоғи. Узунлиги 1130 км. Ҳавзасининг майд. 121 км2. Тиман қирларининг жан. чеккасидан бошланади. В.нинг юқори қисмида остоналар бор. Қуйи қисмида ботқоқли кўлмаклар ҳосил бўлган. Қор ва ёмғирдан сув олади. Ўртача сув сарфи 116 м3/сек. Ёғоч оқизилади. ноябр бошларида музлаб, апрел охирларида муздан бўшайди. Асосий ирмоқдари: Шим. Келтма, Сисола, Вишера, Вим. Волдино пристанигача (938 км) кема қатнайди. В. бўйида Сиктивкар, Солвичегодск, Котлас (қуйилиш ерида) ш.лари жойлашган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |