Victor Grignard
Виcтор Григнард (талаффузи: Виктор Григнард) (1871-йил, 5-июн, Шербур — 1935.13.12, Лион) — франсуз органик кимёгари. Париж Фанлар академияси аъзоси (1926-йилдан). Асосий ишлари органик бирикмалар синтези ва уларни текширишга бағишланган. Алкилгалогенидлар ва эфир муҳитидаги магний асосида олинадиган аралаш магниёрганик бирикмалар иштирокида органик бирикмаларни илк бор синтез қилган (1900). Бу реаксияларда эфирда эритилган алкилмагний галогенидлар (Гриняр реактиви) асосий реагент эканлигини аниқлаган. Углеводородлар, спиртлар (1901—1903), кетонлар, алдегидлар (1906), эфирлар, нитриллар, аминлар (1920), кислоталар ва б. синтезида магниёрганик бирикмалардан фойдаланган. Бу синтезлар (Гриняр реаксияси) кимё амалиётида кенг қўлланади. Нобел мукофоти лауреати (1912)[1][2].
Манбалар
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |