Виcтор Жамес Осимҳен (талаффузи: Виктор Жеймс Осимҳен) — нигериялик футболчи, „Наполи“ ва Нигерия терма жамоасида ҳужумчи сифатида ўйнайди. 2015-йилда у Африка футбол конфедерациясига кўра 17 ёшгача бўлган футболчилар орасида Африканинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Виcтор Осимҳен
Осимҳен 2024-йилда Нигерия билан
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Виcтор Жамес Осимҳен[1]
Таваллуд санаси 1998-йил 29-декабр (1998-12-29) (27 ёш)
Таваллуд жойи Лагос, Нигерия
Бўйи 1.85 м (6 фт 1 ин)[2]
Амплуаси Стрикер
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Наполи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Ултимате Стрикерс Аcадемй
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2017—2019 ВфЛ Wолфсбург 14 (0)
2018—2019 →  Чарлерои 25 (12)
2019 Чарлерои 0 (0)
2019—2020 Лилле 27 (13)
2020—2024 Наполи 108 (65)
2024 →  Галатасарай 22 (20)
Миллий терма жамоа
2015 Нигерия У17 7 (10)
2015—2019 Нигерия У23 4 (3)
2017— Нигерия 35 (21)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Жамоалардаги фаолияти

Виcтор Осимҳен ўз фаолиятини уйдаги „Ултимате Стрикерс“ билан бошлаган[3]. 2015-йилда, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг, Виcтор Осимҳенга „Интер“ ва „Боруссиа Дортмунд“ қизиқиш билдирган бўлса, Германиянинг „Арсенал“ ва „Wолфсбург“ клублари томоша қилишга таклиф қилинган эди[4]. Январ ойи охирида Виcтор Осимҳен немис клуби билан 2017-йилнинг январида кучга кирган шартнома имзолаган[5]. 2017-йилнинг 13-майида у Бундеслигадаги дебютини Менхенгладбахнинг „Боруссиа Дортмунд“ жамоасига қарши ўтказди ва иккинчи бўлимда „Нтепа“ ўрнига майдонга тушган[6]. 2019-йилнинг ёзида футболчига Москванинг „Динамо“ клуби қизиқиб, ҳужумчи учун 15 миллион евро таклиф қилган эди. Бироқ футболчининг ўзи Россияга кўчиб ўтишни истамаган[7]. 2020-йил 31-июл куни Италиянинг „Наполи“ клуби Виcтор Осимҳенни 70 миллион еврога, 10 миллион еврогача бўлган потенциал бонусларга имзолаганини эълон қилди[8]. Бу Виcтор Осимҳенни тарихдаги энг қиммат африкалик футболчига айлантирган[9]. 2020-йил 17-октабрда Виcтор Осимҳен „Наполи“ учун биринчи голини „Аталанта“ жамоасига қарши ўйинда (4:1) киритган[10]. Голни нишонлар экан, Осимҳен ватани Нигерияда ҳукм сурган полиция зўравонлигига чек қўйишга чақирувчи футболкани кўрсатган. 2020-йилнинг 13-ноябр куни Африка Миллатлар кубоги саралаши вақтида Виcтор Осимҳен жароҳати туфайли майдонни замбилда тарк этган, шундан сўнг у икки ойлик ўйинларни ўтказиб юборган эди[11].

Халқаро карераси

2015-йил кузида Виcтор Осимҳен Нигерия терма жамоаси таркибида Чилидаги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан[12][13]. Турнирда у АҚСҲ, Чили, Хорватия, Австралия, Бразилия, Мексика ва Мали жамоаларига қарши ўйинларда иштирок этган[14][15][16]. Мусобақа якунларига кўра, Виcтор Осимҳен еттита ўйиннинг ҳар бирида гол уриб, австралияликлар дарвозасига хет-трик қайд этган ва чемпионатда ўнтадан гол билан тўпурар бўлган[17][18].

2017-йил 1-июнда Виcтор Осимҳен Нигерия терма жамоасида Тогога қарши ўртоқлик ўйинида дебют қилди ва иккинчи бўлимда Аҳмад Мусани алмаштирган[19].

Статистикаси

Клуб Мавсум Лига Миллий кубог Лига кубоги Континентал Бошқа Жами
Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар
ВфЛ Wолфсбург 2016-2017 2 0 0 0 — — 1 0 3 0
2017-2018 12 0 1 0 — — — 13 0
Жами 14 0 1 0 — — 1 0 16 0
Чарлерои (Ижара) 2018-2019 25 12 2 1 — — 9 7 36 20
Лилле 2019-2020 27 13 3 1 3 2 5 2 — 38 18
Наполи 2020-2021 24 10 3 0 — 3 0 0 0 30 10
2021-2022 27 14 0 0 — 5 4 — 32 18
2022-2023 5 2 0 0 — 1 0 — 6 2
Жами 56 26 3 0 — 9 4 0 0 68 30
Умумий карерасида 122 51 9 2 3 2 14 6 10 7 158 68

Ютуқлари

Жамоавий ютуқлари

Нигерия (17У)
  • Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати: 2015-йил

Шахсий ютуқлари

  • Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурари: 2015-йил (10 та гол)

Манбалар

  1. ↑ „Нигериа“. Cонфедератион оф Африcан Фоотбалл (2019-йил 15-июн). 2020-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 13-август.
  2. ↑ „Виcтор Осимҳен“. WорлдФоотбалл.нет. 2023-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-феврал.
  3. ↑ „«Интер» и дортмундская «Боруссия» интересуются форвардом сборной Нигерии (У-17) Осимхеном“ (ру). спорц.ру (2015-йил 27-декабр). 2016-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-декабр.
  4. ↑ „«Вольфсбург» и «Арсенал» пригласили на просмотр форварда сборной Нигерии (У-17) Осимхена“ (ру). спорц.ру (2015-йил 24-декабр). 2016-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-декабр.
  5. ↑ „Лучший бомбардир ЧМ-2015 (У-17) Осимхен подписал контракт с Вольфсбургом“ (ру). спортарена.cом (2016-йил 28-январ). 2016-йил 1-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 18-феврал.
  6. ↑ „Вольфсбург ВС. Боруссия Менехенгладбах 1:1“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 13-май). 2017-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-октябр.
  7. ↑ „Нигериец не захотел переходить в «Динамо»“. Соccер.ру (2019-йил 11-июл). 2021-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 10-август.
  8. ↑ „Wелcоме, Осимҳен!“. www.ссcнаполи.ит. 2021-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 21-сентябр.
  9. ↑ „Наполи сигн Нигериа форwард Осимҳен фром Лилле“ (эн). ЭСПН.cом (2020-йил 31-июл). 2020-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 21-сентябр.
  10. ↑ „Наполи’с Осимҳен cелебратес маиден Сериэ А гоал wитҳ 'Энд Полиcе Бруталитй' ширт | Гоал.cом“ (эн). www.гоал.cом. 2021-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 21-сентябр.
  11. ↑ „Нигериа'с Осимҳен стретчеред офф ин агонй афтер суфферинг wрист инжурй агаинст Сиэрра Леоне | Гоал.cом“. www.гоал.cом. 2021-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 21-сентябр.
  12. ↑ „Нигерия (до 17) ВС. США (до 17) 2:0“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 17-октябр). 2020-йил 22-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-декабр.
  13. ↑ „Чили (до 17) ВС. Нигерия (до 17) 1:5“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 21-октябр). 2020-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-декабр.
  14. ↑ „Нигерия (до 17) ВС. Австралия (до 17) 6:0“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 29-октябр). 2020-йил 22-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-декабр.
  15. ↑ „Бразилия (до 17) ВС. Нигерия (до 17) 0:3“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 1-ноябр). 2020-йил 22-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-декабр.
  16. ↑ „Мексика (до 17) ВС. Нигерия (до 17) 2:4“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 6-ноябр). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-декабр.
  17. ↑ „Мали (до 17) ВС. Нигерия (до 17) 0:2“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 8-ноябр). 2020-йил 22-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-декабр.
  18. ↑ „Хорватия (до 17) ВС. Нигерия (до 17) 2:1“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 21-октябр). 2016-йил 8-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-декабр.
  19. ↑ „Нигерия ВС. Того 3:0“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 1-июн). 2017-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-октябр.

Ҳаволалар