Видеман эффекти — электрони оқаётган ферромагнит стерженни бўйлама магнит майдонига жойлаштирилганда унда буралиш деформациясининг ҳосил бўлиши. 1858-йилда немис физиги Густав Видеман очган. Видеман эффекти – бўйлама магнит майдони ва электр токи ҳосил қилган айланма магнит майдони қўшилишидан ҳосил бўлган майдонда магншпостриксия кўринишларидан бири. Агар электр токи (ёки магнит майдони) ўзгарувчан бўлса, стерженда айланма тебраниш пайдо бўлади.

Манбалар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил