Video yordamchi hakam
Видео ассистент рефери (ВАР) — ҳакам томонидан қабул қилинган қарорларни кўриб чиқадиган футбол ассоциацияси фаолият юрутувчи ўйин расмийси.
Видео ассистент рефери ёрдамчиси (АВАР) видеооперация хонасида ВАРга ёрдам бериш учун тайинланган ҳакамдир. АВАР мас’улиятига ВАР „текшириш“ ёки „кўриб чиқиш“ ўтказаётганда майдондаги жонли ҳаракатни томоша қилиш, кўриб чиқилиши мумкин бўлган ҳодисаларни қайд этиш ва кўриб чиқиш натижаларини қолган рефериларга етказиш киради.
Бир қатор йирик мусобақаларда кенг кўламли синовлардан сўнг ВАР 2018-йил 3-мартда Халқаро футбол ассоциацияси кенгаши (ИФАБ) томонидан расмий равишда Ўйин қоидаларига киритилди. „Минимал шовқин, максимал фойда“ фалсафаси остида ишлаётган ВАР тизими „аниқ ва равшан хатолар“ ва „жиддий ўтказиб юборилган ҳодисалар“ни тузатишга ёрдам беради[1][2].
Тарихи
ВАР 2010-йиллар бошида, Нидерландия Қироллик Футбол Ассоциацияси (КНВБ) раҳбарлигида Рефереэинг 2.0 лойиҳаси ишлаб чиқилган. Тизим мамлакатнинг олий футбол лигаси Эредивизиясининг 2012—13-йилги мавсумида тажриба тариқасида синовдан ўтказилди. 2014-йилда КНВБ Халқаро футбол ассоциацияси кенгашига (ИФАБ) тизимдан кенгроқ фойдаланишга рухсат олиш учун ўйин қоидаларига ўзгартиришлар киритишни сўради. ИФАБ 2016-йилги умумий йиғилишида синовлар ва тўлиқ амалга ошириш йўлини тасдиқлади. 2010-йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида майдондаги ҳакамлар қоидабузарликни баъзиларини кўра олмадилар. Ўша пайтдаги ФИФА президенти Зепп Блаттер футболга янги технологияларни жорий этишга қатъиян қарши эди. 2015-йилда коррупция можароси туфайли ўз лавозимини тарк этишга мажбур бўлгач, унинг вориси Гианни Инфантино ВАР тизимини жорий этиш ҳаракатларини бошлади.
Тадбиқ қилиниши
Танқидлар
2019-йил феврал ойида УЭФА „телевизор экрани“га қўл ишорасини қилган ўйинчилар сариқ карточка олиши кераклиги ҳақида қарор чиқарди. 2019—2020-йилги мавсум бошида Премер-лигада ВАР-нинг дастлабки қўлланиши ҳам мураббийлар, ҳам мухлисларни чалкаштириб юборди ва қарор қабул қилиш ҳолатлари кўпинча номувофиқ эди. 2022-йилга келиб Премер-лигада ВАР тизими қўлланиши танқид остига олинди. 2022-йил 3-сентабр куни „Челси“, „Вест Хем Юнайтед“, „Нюкасл Юнайтед“, „Кристал Пелас“, „Брентфорд“ ва „Лидс Юнайтед“ иштирокидаги ўйинларда ВАР бўйича баҳсли қарорлар юзага келди.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Стафф wритерс.. „Wорлд Cуп 2018: ВАР ҳелпс тоурнамент реач 10 пеналтиэс – со ис ит wоркинг?“. ББC Спорт (2018-йил 20-июн). 2019-йил 29-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 29-май.
- ↑ Стафф, С. В. Г. „ЭВС Хеэбра Реплай Сйстем Фаcилитатес ВАР Имплементатион фор Cопа до Брасил Тоурнамент“. Спорц Видео Гроуп (2018-йил 12-октябр). 2019-йил 29-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 29-май.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Видео ёрдамчи ҳакам“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Эхперименц wитҳ Видео Ассистант Рефереэс (ВАРс) фром ФИФА
- Видео Ассистант Рефереэс (ВАРс) Эхперимент Протоcол (Суммарй) фром ИФАБ
- ВАР – Тҳе Сйстем Эхплаинед фром ФИФА
- Wҳат ис ВАР (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-12-28 санасида архивланган)