Vidsuk
Видсук (лот. виа — йўл ва дуcо — ўтка-заман) — йўллар чукур жарлик, сувсиз дара, ботқоқлик ва б. билан туташадиган жойларга куриладиган баланд ва узун кўприксимон иншоот. В. металл, тош, бетон ва темир-бетондан ишланади; одатда, кўп қулочли ва шунга яраша кўп таянчли бўлади; равоқсимон ва тўғри тўртбурчак шаклда тўсинли қилиб қурилади. Жарлик, дара, ботқоқликларни тупроқ билан тўлдириш жуда қимматга тушадиган ва замин жуда бўш бўлган ҳолларда В. қўл келади. Тош В. Кдс. Римда ҳам қурилган ва асосан равоқсимон бўлган. Металл ва темир-бетон В.лар ХИХ асрдан бошлаб курила бошлаган. В. қуришда меъморлар ва муҳандисларнинг маҳоратлари уйғунлашиб кетиши лозим. Таянчлари (устунлари) иншоот ўртасига томон баландлашиб ёки калталашиб бориши (яъни таянчларнинг баландлиги ҳар хил бўлиши) билан В. эстакададан фарқ қилади. Ўзбекистон ҳудудида қадим замонлардан бери акведук (жарлик, дара, сой, анҳор ва б. устидан сув ўтказиш учун қуриладиган иншоот) қурилиб келинади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |