Vena (shahar)
Вена (немисча: Wиэн) — Австрия пойтахти, энг йирик шаҳри ва Австриянинг тўққиз федерал штатларидан биридир. Икки миллиондан ошиқ аҳоли билан Вена Австриянинг примат шаҳридир. Вена метрополитен ҳудуди аҳолиси 2.9 миллион киши бўлиб, бу мамлакат аҳолисининг салкам учдан бирини ташкил қилади. Вена мамлакатнинг маданий, иқтисодий ва сиёсий маркази, Европа Иттифоқидаги бешинчи йирик шаҳар ҳамда Дунай дарёси бўйидаги энг йирик шаҳардир.
Вена Wиэн | |
|---|---|
| Ҳукумат | |
| • Мер | Мичаэл Лудwиг |
| Майдон | 414.78 км2 (160.15 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 151 м |
| Аҳолиси | 2,028,499 |
Шаҳар Вена ўрмонларининг (Wиэнерwалд) шарқий қисмида, Алп тоғларининг шимолий ёнбағриларида жойлашган бўлиб, Паннония текислигида жойлашган Вена шаҳрини Алп тоғлари Австриянинг ғарбий қисмларидан ажратиб туради. Шаҳардан Дунай дарёси, шунингдек Wиэнфлусс (Вена дарёси) ҳам оқиб ўтади. Вена шаҳри атрофини Қуйи Австрия штати ўраб туради ва шаҳар Словакия чегараси ва пойтахти Братиславадан 50 км ғарбда, Венгрия чегарасидан 60 км шимоли-ғарбда ва Моравия (Чехия Республикаси) чегарасидан 60 км жанубда жойлашган.
Римликлар милоддан аввалги И асрда Вена ҳудудида ҳарбий манзилгоҳга (cаструм) асос солишган ва Паннония провинсиясига тегишли бу ҳудудни Виндобона деб номлашган. 212-йилда шаҳарга муниcипиум мақоми берилиб, Рим шаҳри ҳуқуқларига эришилган. Бундан кейин шаҳар ҳудудида ломбардлар, Паннония аварлари ва кейинчалик славянлар аҳолининг асосий қисмини ташкил қилган. ВИИИ асрдан бошлаб ҳудудга Баиуварии қабиласи келиб ўрнашган. 1155-йилда Вена 976-1246-йилларда Австрияни бошқарган Бабенберглар сулоласи пойтахтига айланди. 1221-йилда Венага шаҳар мақоми берилади. ХВИ аср давомида Бабенберглардан кейин ҳокимиятга келган Ҳабсбурглар Венани Муқаддас Рим Империяси пойтахтига айлантиришади. Шаҳарнинг бу мақоми, бироз муддатли узилишни ҳисобга олмаганда, 1806-йилга қадар сақланиб қолди.
Янги давр давомида Вена дунёдаги энг йирик немисча сўзлашилувчи шаҳарлардан бири бўлиб қолди. ХВИИИ-ХИХ асрлар давомида Вена ўзининг энг йирик ҳажмига эришди ва ХХ асрга келиб, Берлин шаҳри томонидан ўзиб кетилгунига қадар ўз мақомини сақлаб қолди. Венада кўплаб халқаро ташкилотлар, хусусан БМТ, ОПЕC ва ЙХҲТ каби ташкилотлар штаб-квартиралари мавжуд. 2001-йилда шаҳар маркази УНЕСCО Жаҳон Меъроси мақомига эга бўлди. 2017-йил июл ойида эса шаҳар „Хавф остидаги шаҳарлар“ рўйхатига киритилди.
Вена ўзининг бой мусиқа маданияти билан машҳур бўлиб, шаҳарда Беэтҳовен, Браҳмс, Бруcкнер, Ҳайдн, Маҳлер, Мозарт, Счоэнберг, Счуберт, Жоҳанн Страусс И ва Жоҳанн Страусс ИИ каби жаҳонга машҳур бастакорлар яшаб ижод қилган. ХХ аср бошларида Венада Вена классицизми йўналиши гуллаб-яшнади ва шаҳар Европа мусиқасининг марказларидан бирига айланди. Шаҳар дунёдаги биринчи психоаналитик Сигмунд Фреуднинг ижод қилган жойи ҳисобланади. Венанинг тарихий маркази турли-туман меъморий ансамбллар билан тўлиб-тошган. Булар учун мисол сифатида Барокко қасрлари ва боғлари, ҳашаматли бинолар, ҳайкаллар ва парклар билан тўлиб тошган Рингстраßэни келтириш мумкин.
Этимологияси
Вена шаҳри римликлар томонидан Виндобона деб номланган ва бу сўз келтча топоним бўлиб, „оқ макон“ ёки „Виндос макони“ деган номларни англатади.[1] Бу ном милодий ВИ асрдан кейин солномалардан йўқолиб кетади ва сўнгги маротаба Жорданеснинг „Гетиcа“ асарида учрайди. Шаҳарнинг немисча номи — Wиэн („Вена“ номи шу номдан олинган)
юқоридаги римликлар томонидан қўйилган номга алоқадор эмас, аксинча Wиэн дарёси номи билан боғлиқ. Австриядаги дарё номлари билан номланган Стейр, Эннс ва Кремс шаҳарларини бунга мисол келтириш мумкин. Ушбу ном биринчи марта Салзбург солномаларида тилга олинган бўлиб, унда 881-йилда Wениа деб номланган жой жанг майдони бўлгани ҳақида ёзилади. Бу ном охир-оқибатда „ўрмон дарёси“ маъносини англатувчи келтча „Ведуниа“ сўзидан келиб чиққан бўлиши мумкин.[2]
Венанинг венгерча номи Бécс бўлиб (шу номдан серб-хорват Беč ва Усмонли туркча Беç сўзлари келиб чиққан), бу ном эҳтимол „печ“ маъносини англатади ва бу Х асрда ҳудуд венгерлар ҳукмронлиги остига тушиб қолган даврдан келиб чиққан бўлиши мумкин.[3] Словенчада шаҳар Дунаж деб номланади ва бу сўз Дунай дарёси номи билан боғлиқ.
Шарқий Австриядаги бавар лаҳжасида шаҳар Wеан деб номланган, бироқ бу ном бугунги кунда Венада сўзлашилувчи немисчада қўлланилмайди.
- Вена - Wиэн
Ҳаволалар
Манбалар
- ↑ , архивсана= параметри ҳам кўрсатилиши зарур. 2012. Деуцчес Орцнаменбуч Ниэмеер, Манфред: . Берлин: Де Груйтер — 689-бет. ИСБН 978-3-11-025802-8.
- ↑ Фрасс, Отто (1972). „Диэ Намен дер öстерреичисчен Бундеслäндер, иҳр Урспрунг унд иҳре Бедеутунг“ (ПДФ). Зеицчрифт дес Ҳисторисчен Вереинес фüр Стеиэрмарк. № 63. 30–34-бет.
- ↑ „Вол. 1. Виэнна“, Wиэн: Гесчичте эинер Стадт Cсендес, Петер; Оплл, Фердинанд: . Бöҳлау, 2001 — 63-бет. ДОИ:10.7767/боэҳлау.9783205127727. ИСБН 978-3-205-99266-0.
| Австрия оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |