Вифиния — Кичик Осиёнинг шим.-ғарбидаги тарихий вилоят (ҳозирги Туркия-да). Мил. ав. тахминан 700 йилда бу ҳудудга фракий қабилалардан бўлган вифинлар келиб жойлашган. Мил. ав. ВИИ—ВИ асрларда Лидия, мил. ав. ВИ—ИВ асрларда ахоманийлар ҳукмронлиги остида бўлган. Мил. ав. 297—74 йилларда мустақил Никомедия подшолиги (асосчиси Никомед И номидан). Мил. ав. 74 йилдан Рим, Византия таркибида. Мил. ХИВ асрда турклар томонидан забт этилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил