Виҳара (санскритча Виҳара — алмашиш, жойини ўзгартириш) — будда монастири; шунингдек Ҳиндистондаги қоятошларга ўйиб ишланган сунъий ғорларнинг махсус тури бўлиб, улар будда роҳиблари туриши учун ҳужра вазифасини ўтаган. Ҳиндистондаги Биҳар вилоятининг номи ҳам у ерда В.нинг кўплиги туфайли қўйилган. В.лар буддизм вужудга келган даврдан маълум. Бухоро ш. номи В.дан олинган деган тахминлар мавжуд.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил