Vijayanagar
Вижаянагар — Ҳиндистонда, Кришна дарёсидан жанубий қисмида ХИ—ХВИИ асрларда мавжуд бўлган давлат; Ҳиндистоннинг аксар қисмида мусулмон сулолалари ҳукмронлик қилаётган даврда ҳиндларнинг энг йирик давлати. Жанубий ҳинд халқлари (телугу, тамил, каннара ва тулу)нинг Деҳли султонлигига қарши кураши натижасида вужудга келган (1082). Пойтахти — Вижаянагар шаҳри (луғавий маъноси — ғалаба шаҳри). Деварайя ИИ даври (1422—46)да бутун Жанубий Ҳиндистон Вижаянагарга қўшиб олинган, Сейлон ва Бирмага ҳарбий юришлар қилиниб Баҳманийлар султонлиги устидан бир неча ғалабаларга эришилган. Кришнадеварайя даври (1509—29)да Вижаянагар қудратли давлатга айланган. Вижаянагарда жанубий ҳинд халқларининг санъати ва адабиёти тараққий этган. Бироқ ички низолар, қўшни султонликлар билан бўлган муттасил урушлар натижасида Вижаянагар заифлашган. Бижапур, Аҳмаднагар, Бидор ва Голконда султонликлари билан бўлган урушда (Таликот жанги, 1565) мағлубиятга учрагач, Вижаянагар майда султонликларга бўлиниб кетган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |