Vikigid
Викигид (вики ва гид сўзларининг бирикмаси) (инглизча: Wикивояге) кўнгиллилар ёзадиган, туризм ва саёҳат мавзуларига бағишланган эркин йўлкўрсаткичдир. Викигид Википедияга қардош лойиҳа бўлиб, у ҳам Викимедиа Жамғармаси томонидан юритилади. Викигидни баъзан „кўрсаткичлар Википедияси“ деб аташади.
|
| |
| Wеб-манзил | www.wикивояге.орг |
|---|---|
| Интерwики | вой: |
| Асосий бўлим | жами 17 тилда (инглизча, хитойча, нидерландча, франсузча, олмонча, юнонча, ивритча, италянча, форсча, полякча, португалча, руминча, русча, испанча, шведча, украинча, ветнамча) |
| йўқ | |
| Асос солинган сана | 15 январ 2013-йил |
| Лицензия | эркин |
| Реклама | йўқ |
Лойиҳанинг бошланиши Wикитравелнинг олмонча ҳамда италянча версиялари таҳрирчилари 2006-йилнинг сентабр ойида ўз фаолиятларини ва ўша пайтдаги материалларни янги сайтга кўчириб ўтишга қарор қилишларига бориб тақалади. Кўчиб ўтиш Wикитравел сайтининг литзензиясига мувофиқ амалга оширилди. Бундай қилиш форкинг деб номланади. Янги сайт „Wикивояге“ номи остида 2006-йилнинг 10-декабрида ишга тушди. Лойиҳага Wикивояге э.В. махсус олмон ассоциацияси етакчилик ва эгалик қилди. Янги сайтда материаллар Cреативе Cоммонс Аттрибутион-ШареАлике лицензияси бўйича оммалаштирилди.
Ўз хостидан узоқ пайт норози бўлиб юрган инглизча Wикитравел жамияти 2012-йилда лойиҳани форк қилишга қарор қилди. Инглизча Wикитравел жамияти Wикивояге билан бирлашди. Wикивоягенинг барча тиллардаги версиялари учун Викимедиа Жамғармаси хостлик қила бошлади. Жамғарманинг турли жамиятлари иштирокида бўлиб ўтган муҳокамалардан кейин, Wикивояге сайти 2012-йил декабрда Викимедиа Жамғармаси серверларига олиб ўтилди. Wикивояге 2013 йил 15-январда — Википедия ишга тушганининг 12 йиллигида — Викимедиа лойиҳаси ўлароқ расман иш бошлади.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Викигид“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |