Vikimanba
Викиманба (вики ва манба сўзларининг бирикмаси) (инглизча: Wикисоурcе) — эркин матнларни ўзида жамлаган онлайн кутубхона. Википедия сингари Викиманба ҳам Викимедиа Жамғармасининг лойиҳаси бўлиб, кўнгиллилар томонидан тузилади. Викиманба лойиҳанинг ҳам умумий номи, ҳам унинг ҳар бир бўлими номидир. Бўлимлар одатда муайян тилдаги материалларни ўз ичига олади. Викиманбанинг турли тиллардаги бўлимлари бирга умумий Викиманбани ташкил қилади. Лойиҳанинг мақсади турли шаклдаги эркин матнларни кўп тилларда ўзига жамлашдир. Викиманба бошида фойдали ёки муҳим тарихий матнлар архиви сифатида яратилган. Кейинчалик тўлиқ кутубхонага айланган. Лойиҳа расмий равишда 2003-йилнинг 24-ноябрида Манбаберг лойиҳаси (инглизча: Прожеcт Соурcеберг) ўлароқ иш бошлаган. Лойиҳага „Викиманба“ номи ўша йилнинг охирида берилган. Бундан етти ой ўтиб лойиҳа учун алоҳида домен ажратилган. Лойиҳани етарлича ишончли эмас деб танқид қилиб келишса-да, уни Миллий архивлар ва ҳужжатлаштириш бошқармаси каби ташкилотлар манба сифатида кўрсатиб келади.[2]
|
| |
| Wеб-манзил | www.wикисоурcе.орг |
|---|---|
| Интерwики | с: |
| Асосий бўлим | жами 65 тилда |
| Асос солинган сана | 2003-йил 24-ноябр[1] |
| Лицензия | эркин |
| Реклама | йўқ |
Викиманбага эркин лицензияли ва ижтимоий мулк ҳисобланган асарлар; профессионаллар қаламига мансуб асарлар ёки тарихий ҳужжатлар; мустақил равишда текшириш мумкин бўлган асарларгина юкланади. Бошида асарларни офлайн ёки бошқа онлайн кутубхоналарга таяниб текшириш мумкин бўлган. Ҳозирги кунда асарлар ПроофреадПаге хизмати ёрдамида текширилади. Бу асбобдан лойиҳадаги матнларнинг ишонарли ва хатосиз эканлиги текширилади.
Муайян тилдаги асарларни ўзида жамлаган айрим Викиманбаларда фақатгина текшириб кўрилган асарларни юклаш мумкин. Викиманбадаги материалларнинг асосий қисми матнлардан иборат бўлса-да, лойиҳада расмли журналлардан тортиб аудио китобларгача бор. Айрим Викиманбаларда фойдаланувчилар тегишли Викиманба қоидаларига амал қилган ҳолда асарларга ўз шарҳларини қўшишлари мумкин.
Манбалар
- ↑ Аерс, Пҳоэбе; Маттҳеwс, Чарлес; Ятес, Бен. Ҳоw Wикипедиа Wоркс. Но Старч Пресс, 2008 — 435–436-бет. ИСБН 978-1-59327-176-3.
- ↑ „Трансcрибе | Cитизен Арчивист“. Қаралди: 4-октабр 2013-йил.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Викиманба“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |