„ВИКИНГ“ – Американинг Марсни тад қиқ қилишга мўлжалланган орбиталқўндирилувчи космик аппарати (КА). Массаси 3420 кг, бал. 4,9 м. „В.“ орбитал (ОБ) ва қўндирилувчи (ҚБ) блок лардан ташкил топган. „В.-1“ ва <".-2" лар „Титан ЗЕ“ учирувчи ракета ёрдамида 1975-йил 20-август ва 9-сентябрда учирилган. „В.-1“нинг ҚБ Марсга 1976-йил 20-июлда, „В.-2“ эса Марс сиртига 1976-йил 3-сентябрда оҳиста қўндирилди. Ҳар иккала „В“нинг ОБлари Марс ва унинг йўлдошларига доир бир неча минг расмини Ерга узатдилар. ОБ берган маълумотлар асосида сайёра сиртининг иссиқлик ва сув буғлари миқдори бўйича ҳариталари тузилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил