Виктор Константинович Михайлов (1932-йил 8-майда Россия Федерациясининг Саратов вилояти Лисогорский туманидаги Урицкой қишлоғида туғилган – 2003-йил 23-сентабрда Тошкент, Ўзбекистон Республикасида вафот этган) – совет давлат ва хўжалик арбоби.

Биографияси

Виктор Михайлов 1932-йилда Россия Федерациясининг Саратов вилояти Лисогорский туманидаги Урицкой қишлоғида дунёга келган.

  • 1957-йилдан КПСС (Совет Иттифоқи Коммунистик партияси) аъзоси ҳисобланган.
  • 1954-йилда Саратов қишлоқ хўжалигини механизациялаш институтини (муҳандис-механик) тамомлаган.
  • 1954-1965-йилларда – Жарқўрғон машина-экскаватор стансияси бош муҳандиси, бош механиги, Ўзбекистон ССР Главводстрой „Сурхонводстрой“ қурилиш-монтаж бошқармаси бошлиғи (Ўзбекистон ССРнинг жанубий ҳудудида истиқомат қилиб сув хўжалиги ва бошқа ишлаб чиқариш об’эктлари, маиший об’эктлар, қурилишига раҳбарлик қилган) лавозимларида фаолият олиб борган.
  • 1965-1982-йилларда – КПСС (Совет Иттифоқи Коммунистик партияси)нинг Сурхондарё вилоят қўмитаси қурилиш ва саноат бўлими мудири, КПСС Сурхондарё вилоят қўмитаси иккинчи котиби вазифасида ишлаган.
  • 1982-1986-йилларда – Ўзбекистон ССР Вазирлар Совети Раисининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон ССР Вазирлар Совети Раисининг биринчи ўринбосари;
  • 1986-1998-йилларда – Ўзбекистон ССР уй-жой коммунал хўжалиги вазири бўлиб фаолият олиб борган.

Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг 8-, 9-, 10- ва 11-чақириқлари депутати. СССР Олий Кенгашининг 11-чақириқ депутати.

  • 1972-1991-йилларда Ўзбекистон ССР Компартияси Марказий Қўмитаси аъзоси;
  • 1983-1986-йилларда Ўзбекистон ССР Компартияси Марказий Қўмитаси Бюроси аъзоси ҳисобланган.

Виктор Михайлов 2003-йилда Тошкентда вафот этган. У шаҳар марказидаги Боткин қабристонига дафн этилган.

Оиласи

Отаси – Константин Александрович Михайлов, Саратов вилоятидаги Машина-трактор станцияси ва совхоз директори лавозимларида ишлаган.

Онаси – Михайлова Олга Лукинична.

Турмуш ўртоғи – Михайлова Мария Ивановна (илгариги фамилияси Бросалова).

Катта ўғли – Михайлов Александр Викторович, қурилиш муҳандиси.

Кенжа ўғли – Михайлов Вячеслав Викторович, муҳандис-гидравлик, иқтисод фанлари номзоди, иқтисод фанлари профессори (ПҳД).

Ўғил набираси – Константин, қиз бола набираси – Александра.

Мукофотлари

  • „Октабр инқилоби“ ордени;
  • „Қизил Байроқ“ ордени (3);
  • „Шон-шараф белгиси“ ордени;
  • „Дўстлик“ ордени;
  • „СССР давлат чегарасини ҳимоя қилишдаги хизматлари учун“ медали;
  • Владимир Илич Ленин таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан „Жасоратли меҳнати учун“ медали;
  • „Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган қурувчи“;
  • „СССР ВДНК“ (Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси) олтин медали;
  • „СССР ВДНХ“ кумуш медали соҳиби(3карра);
  • 1992-йили „Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи“ билан тақдирланган[1]
  • 1995-йилда „Дўстлик“ ордени била мукофотланган[2].

Манбалар

Ҳаволалар

  • Депутати Верховного Совета Узбекской ССР. Девятий созив. – Ташкент: Издателство „Узбекистан“, 1976. – 336 с.
  • Депутати Верховного Совета Узбекской ССР. Десятий созив. – Ташкент: Издателство „Узбекистан“, 1981. – 339 с.
  • Депутати Верховного Совета СССР. Одиннадсатий созив. – М.: Издателство „Известия“, 1984. – 543 с.
  • Ташкент. Энсиклопедия. – Ташкент: Главная редаксия Узбекской Совецкой Энсиклопедии, 1983. – 416 с.
  • Республика Узбекистан: Энсиклопедия. – Ташкент: Издателство „Комуслар Бош тахририяти“, 1997. – 656 с.
  • Газета „Правда Востока“, № 5 (22171). – Ташкент: типография издателства ЦК Компартии УзССР, 1990.
  • Газета „Народноэ слово“, № 57 (1067). – Ташкент: ГСП, 1995.