Viktor Pavlenko
Qiyofa
Виктор Владимирович Павленко (1932.14.4, Семипалатинск вилояти Кукпекти қишлоғи) — Ўзбекистон халқ артисти (1985). МХАТ қошидаги театр студиясини тугатган (1971). Саҳна фаолиятини 1954-йилдан бошлаган. Павлодар, Кустанай, Барнаул, Саратов, Оренбург театрларида, 1971—92 йиллар Горкий номидаги Тошкент рус академик драма театрида ишлаган. Отелло, Алтифол (У. Шекспир, "Отелло", "Хатолар комедияси"), Кутузов, Сатин (М. Горкий, "Қашшоқ қалб қиссаси", "Тубанликда"), Батарсев (А. Гелман, "Имзо"), Лопахин (А. Чехов, "Олчазор"), Авалиани (А. Чхеидзе, "Учдан олтигача") каби роллари билан танилган. П. трагик роллар устаси сифатида маълум.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |