Виктор Василевич Решетов (1910-йил 10.3, Тошкент — 1979-йил 3.3) — совет филолог-туркологи, туркийшунос олим, филология фанлари доктори (1952-й), профессор (1953-й).

Виктор Решетов Василевич
Таваллуди 23- март (10-март) 1910-йил
Вафоти 3-март 1979-йил (68 ёш)
Тошкент
Фуқаролиги Sovet Ittifoqi СССР
Соҳаси Филология
Иш жойлари Тошкент давлат педагогика институти, РСФСР АПС Миллий мактаблар институти, Ўзбекистон Республикаси рус тили ва адабиёти институти
Таълими САГУ
Илмий даражаси Турколог олим, ўзбекча-русча луғатлар муаллифи сифатида танилган.

1959-йил 10-декабрдан РРСФСР Педагогика фанлари академиясининг академиги. 1967-йил 9-августдан СССР Педагогика фанлари академиясининг академиги. Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби (1964-йил).

Таржимаи ҳоли

Виктор Решетов 1910-йил 3-октабрда туғилган.

  • 1926-йилдан САГУда таҳсил олган.
  • 1931-йилда САГУ Шарқ факултетининг адабий-лингвистик (туркшунослик) бўлимини тамомлаган.
  • 1959-йилгача САГУ филология факултети доценти.
  • 1933-1934-йилларда Маданий қурилиш илмий тадқиқот институти аспирантурасида ўқиган.
  • 1934-1960-йилларда А. С. Пушкин номидаги Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида илмий котиб, тилшунослик бўлими мудири, директор ўринбосари ва директор лавозимларида фаолият юритган.

Профессор Решетов шунингдек, 1935-1959-йилларда Тошкент давлат педагогика институтининг Чет тиллари кафедрасини ҳам бошқарган.

  • 1960-1963-йилларда Москвадаги РСФСР АПС Миллий мактаблар институти директори ва „Русский язик в националних школах“ журналининг бош

муҳаррири лавозимида ишлаган.

  • 1963-йилдан Ўзбекистон Республикаси рус тили ва адабиёти институти ректори бўлган.

Виктор Решетов 1979-йил 3-мартда Тошкент шаҳрида вафот этган ва марказдаги Боткин қабристонига дафн этилган.

Илмий ишлари

Илмий ишлари туркий тиллар, асосан, ўзбек тили ва унинг фонетикаси, грамматикаси, диалектологияси, ўзбек ва рус тилларини ўқитиш методикаси ва бошқа масалаларга бағишланган. Р. республика олий ва ўрта мактаблари учун кўплаб ўзбек тили дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини яратган.

  • Ўзбек тили грамматикаси. л бўлим, Т.— Самарқанд, 1934
  • Қисқача ўзбекчарусча луғат, Т., 1936
  • Фонетика. Ўзбек тили фонетикасига доир баъзи масалалар, Т., 1953
  • Узбекский язик. ч. 1 (Введение. Фонетика), Т., 1959
  • Ўзбек диалектологияси (ҳамкорликда), Т. 1962, 1978.

Манбалар