Viktor Sivets
| Виктор Николаевич Сивец | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
4-май 1919-йил Қорако‘л, Семиреченс вилояти, Туркистон АССР, РСФСР |
| Вафоти |
9-декабр 1984-йил (65 ёш) Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Мукофотлари |
|
Виктор Николаэвич Сивец (1919-1984) — Совет саноат арбоби, В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация заводи директори, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1971).
Таржимаи ҳоли
1919-йил 4-майда Пржевалск шаҳрида (ҳозирги Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти) туғилган. 1943-йилда Қозон авиация институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон ССРдаги Тошкент авиация заводида 1943-йилда уста, 1944-йилдан йиғиш сехида катта уста сифатида бошлаган. 1945-йил бошида Виктор Николаевич ,,Заводнинг энг яхши устаси" деб тан олинган.
1947-1963-йилларда сех бошлиғи, ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи, бош муҳандис ўринбосари, 1963-1969-йилларда 84-сонли завод бош муҳандиси, 1969-1973-йилларда СССР Авиация саноати вазирлиги тасарруфидаги В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация заводи директори лавозимларида фаолият юритган. 1969-йилда Виктор Николаевич Сивец раҳбарлиги остида заводда Ан-22 ,,Антей" оғир ҳарбий транспорт самолётларини серияли ишлаб чиқариш бошлаган.
1971-йил 26-апрелда Сивец Виктор Николаевич СССР Олий Совети Президиумининг Фармони билан ,,Социалистик Меҳнат Қаҳрамони" унвони, ,,Ленин" ордени ва ,,Ўроқ ва Болға" олтин медали билан тақдирланган.
1973-йилдан СССР Авиация саноати вазирлиги тасарруфидаги В. П. Чкалов номидаги Тошкент авиация бирлашмаси бош директори.
1973-йилдан бошлаб уюшма ИЛ-76 ўрта ҳарбий транспорт самолётларини ва унинг модификацияларини ишлаб чиқара бошлаган.
Сивец Виктор Николаевич 1984-йил 9-декабрда вафот этган. Тошкентдаги Чиғатой мемориал қабристонига дафн этилган.
Мукофотлари ва унвонлари
- Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган муҳандис (1969)
- Ленин мукофоти лауреати (1978)
- СССР Давлат мукофоти лауреати (1973)
- А. Беруний номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти лауреати. (1974).
- Фахрий самолёт қурувчиси
- Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (26.04.1971)
- Ленин ордени (03.02.1962)
- Ленин ордени (22.07.1966)
- Ленин ордени (26.04.1971)
- Ленин ордени (25.03.1974)
- Ленин ордени (23.12.1976)
- Октабр инқилоби ордени (02.10.1981)
- ,,Меҳнат жасорати учун" медали (16.01.1950)
Хотира
Тошкент кўчаларидан бири ва ТАПОиCҲ Маданият ва техника саройига В.Н.Сивец номи берилган.
Ҳаволалар
- [1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-11-13 санасида архивланган)