Viktor Volchak
Виктор Мацвеевич Волчак (1910-йил 22-июн, Тина, Нижне-Ингаш тумани, Красноярск ўлкаси – 1985-йил 26-апрел[1]) – беларуслик меъмор ва ўқитувчи. БССРда хизмат кўрсатган меъмор (1978). Унинг ўғли режиссёр Игор Викторович Волчак .
| Виктор Мацвеевич Волчак | |
|---|---|
| Таваллуди |
22-июн 1910-йил Красноярск ўлкаси, Россия империяси |
| Вафоти |
26-апрел 1985-йил (74 ёшда) |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | архитектор |
| Таълими | Иля Репин номидаги Санкт-Петербург рассомчилик академияси |
Ҳаёти

Виктор Волчак катта оилада туғилган. 1928-йилда мактабни тугатиб, ўқитувчи бўлиб ишлай бошлади. Бир йил ўтгач, у Москвадаги Олий Санъат ва Техника Институтига (ВМАТЕИН) ўқишга юборилди. ВМАТЕИН қайта ташкил этилгандан сўнг, талабаларнинг бир қисми Бутунроссия Бадиий академиясига ўтказилди. Совет меъморчилигининг машҳур усталари И.А.Фамин, У.А.Шчука, В.И.Мухина, Л.У.Рудневлар унинг устозлари бўлди. Талабанинг диплом лойиҳаси раҳбари профессор Иосиф Лангбард бўлган[2].
1936-йилда Ўзбекистон ССРнинг Тошкент шаҳрига юборилади. Тошкент шаҳри марказий қисмининг бош режасига ҳаммуаллифлик қилган, Ўзбекистон Компартиясининг Тошкент шаҳар бошқармаси биноси лойиҳасини яратган, Катақўрғон сув омбори гидротехника иншоотларини меъморий лойиҳалашда иштирок этган. 1937-йилдан СССР архитекторлар уюшмаси аъзоси.
Улуғ Ватан уруши қатнашчиси[3]. 1943-йилда Виктор Волчак армияга чақирилди ва В.Куйбишев номидаги Ҳарбий муҳандислик академияси ва Болшой ҳарбий муҳандислик мактабида олти ойлик курсларни тугатгандан сўнг Сталинградга юборилди. Сталинграддан кейин Курскда жанг қилди. Беларус, Украина, Полша, Шарқий Германия ва Чехословакияни озод қилишда иштирок этди. Виктор Волчак учун уруш Прагада тугади.
Урушдан кейин, 1953-йил апрел ойидан бошлаб В. М. Волчак Минскда „Белгорзпроект“ институти лойиҳалари бош меъмори бўлиб ишлади. Унинг Беларусдаги биринчи иши Могилев вилояти, Ленин қишлоғидаги Тадеуш Косчушко номидаги Полша дивизияси аскарларининг оммавий қабрига ёдгорлик лойиҳаси бўлди. Кейинчалик Минскнинг Марказий майдонидаги вилоят ижроия қўмитаси бинолари ва Й.Купала номидаги адабий музей, Й.Купала ва К.Маркс кўчалари бурчагидаги КПСС Марказий Комитети турар-жой биноси лойиҳасини яратди.
1954—1975-йилларда ўқитувчи бўлиб ишлай бошлади, 1956-йилдан БПИ доценти. 1965-йилдан КПСС аъзоси.
В.М.Волчак „Брест Қаҳрамон қал’аси“ лойиҳасининг бош меъмори бўлди ва кейин 1971-йил 25-сентябрда очилган ёдгорлик қурилишига раҳбарлик қилди.
У 1985-йил 26-апрелда вафот этди.
Лойиҳалари
Тошкент шаҳридаги бир қатор жамоат ва спорт бинолари, истироҳат боғлари лойиҳаларига раҳбарлик қилган.
- Партиянинг Тошкент шаҳар ҳокимияти биноси (1939),
- Алишер Навоий ҳайкали (1950, ҳайкалтарош Л.Дитрих билан ҳаммуаллифликда)[4],
- Минск вилояти ижроия қўмитаси биноси (1958),
- Й.Купала адабий музейи.
Галерея
Л.Дитрих билан ҳаммуаллифликда лойиҳалаштирилган Алишер Навоий ҳайкали
Манбалар
- ↑ „Волчак Віктар Мацвеевіч“. www.бис.нлб.бй. Қаралди: 2-ноябр 2023-йил.
- ↑ Волчек Виктор Матвеевич (1910—1985)
- ↑ „Волчек Виктор Матвеевич :: Память народа“. www.памят-народа.ру. Қаралди: 2-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Гарадскія сілуэты“. www.звиазда.бй. 2023-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-ноябр 2023-йил.