Viktor Yevenko
Виктор Иванович Евенко (1925-йил, 3-феврал, Тошкент — 1986.19.8) — график рассом, Ўзбекистон халқ рассоми (1967). П. Бенков номидаги Республика рассомлик билим юртида таълим олган (1946—50). Рассомлик фаолиятини Иккинчи жаҳон уруши фронтларида бошлади. Ўзбек халқининг тарихи ("Бек келаяпти", 1954), меҳнати ("Қарздорлиги учун", 1954; "Ҳосил" 1955)га бағишланган асарлари бор. 50-йилларнинг охирларидан, асосан, графикада ижод қилди. Бир қатор бадиий асарларни безади (Р. Файзийнинг "Чўлга баҳор келди" қиссаси, А. Алматинскаянинг "Зулм", Ойбекнинг "Қутлуғ қон", Асқад Мухторнинг "Опа-сингиллар" романлари ва б.), долзарб мавзуларда плакатлар яратди ("Тинчлик ва дўстлик", 1957; "Одамлар, тинчликни сақланг", "Пахта", 1966; "Нейтрон бомбасига йўл йўқ", 1979; "Оқ олтиннинг юксак сифати учун", 1981 ва б.), жамоат бинолари интерерларини, кўргазма ва байрамларни безатишда самарали ишлади[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |