Vil Parshin
Qiyofa
Вил Семёнович Паршин (1927-йил, 12-июл, Тошкент) — график рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1982). П. Бенков номидаги Республика рассомлик билим юрти (1949) ва Вилнюс Бадиий институти (1957)ни тугатган. П., асосан, дастгоҳ графикасида ижод қилади. П. ижодига қувноқ кайфият, очиқ юмор ҳисси хос, кундалик долзарб ҳаётий масалалар содда шаклда тасвирланади: "1966-йил 26-апрелдан сўнг" (Тошкент зилзиласига бағишланган) линогравюралар туркуми (1967); "Пахта байрамида" (1967), "Биз шу ерда яшаймиз" (1967) туркумлари; "Навоий" албомига ишланган гравю-ралар, "Илк қадамлар" линогравюралар туркуми (1971) ва бошқа[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |