Vildagliptin
Вилдаглиптин
| |
| Систематик (ИУПАC) номи | |
| (С)-1-[Н-(3-Ҳйдрохй-1-адамантйл)глйcйл]пйрролидине-2-cарбонитриле | |
| Идентификаторлар | |
| CАС рақами | |
| АТК коди | А10 |
| ПубЧем | ? |
| Кимёвий маълумот | |
| Формуласи | C17Ҳ25Н3О2 |
| Мол. массаси | 303.406 г·мол−1 |
| Синонимлари | Галвус, Завамет, Галвус |
| Фармакокинетик маълумот | |
| Биофойдалилик | 85% |
| Оқсил боғ | 9.3% |
| Метаболизм | Асосан фаол бо'лмаган метаболитга гидролиз; |
| Яр. парч. даври | 2-3 соат |
| Экскреция | Буйрак |
| Терапевтик тавсиялар | |
| Ҳомиладорлик кат. |
Тавсия этилмайди |
| Қонуний статуси | |
| Қабул қилиш | таблетка ко'ринишида |
Вилдаглиптин — қандли диабетни даволаш учун восита. Перорал қабул қилиш учун қанд даражасини пасайтирувчи препаратлар. Дипептидилпептидаза-4 (ДПП-4) ингибиторлари[1]. Вилдаглиптин ГЛП-1 ва ГИП[1] нинг ДПП-4 томонидан инактивациясини тўхтатади, бу эса ошқозон ости безидаги Лангерганс оролчаларидаги бета ҳужайраларидан инсулин секрециясини кучайтиришга ва алфа ҳужайралари томонидан глюкагон чиқарилишини камайишига имкон беради[1].
Вилдаглиптин 2-тоифа қандли диабетда гипергликемияни камайтиради[2].
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Вилдаглиптин меъда ости безининг оролчали ҳужайралари билан инсулинни синтези рағбатлантирувчилари синфи вакили ва гликемик назоратни яхшилаш учун мўлжалланган ДПП-4 кучли селектив ингибитори бўлиб ҳисобланади. ДПП-4 сусайиши натижасида оч қоринга ва овқатлангандан кейин глюкагонга ўхшаш пептид-1 нинг (ГЎП-1) ва глюкозага боғлиқ инсулинотроп полипептид (ГИП) нинг эндоген инкретин гормонлари даражалари ошиб боради. Вилдаглиптинни қабул қилиш ДПП-4 фаоллигини тезда ва тўлиқ сусайишига олиб келади. Қандли диабетнинг 2 типи бўлган пасиэнтларда вилдаглиптин ДПП-4 ферменти фаоллигини 24 соат давомида сусайтиради[2].
Мазкур инкретин гормонларининг эндоген даражаларини ошириш йўли билан вилдаглиптин бета-ҳужайраларнинг глюкозага сезувчанлигини оширади, бу инсулиннинг глюкозага боғлиқ ажралишини кучайишига олиб келади. Вилдаглиптин суткада 50-100 мг дозада қандли диабетнинг 2 типи бўлган пасиэнтларда бета-ҳужайралар функсияси маркерларини сезиларли равишда яхшилайди. Бета-ҳужайралар функсиясини яхшиланиши даражаси бузилишнинг дастлабки даражасига боғлиқ; қандли диабет билан касалланмаган (глюкоза даражаси нормал бўлган) шахсларда вилдаглиптин инсулин ажралишини кучайтирмайди ва глюкоза даражасини пасайтирмайди[3].
Эндоген ГЎП-1 даражасини оширгани ҳолда вилдаглиптин глюкагоннинг глюкозага мос ажралишини яхшилаган ҳолда алфа-ҳужайраларнинг глюкозага сезувчанлигини оширади. Ўз навбатида, овқатланишга жавобан глюкагоннинг инадекват ажралишини сусайиши инсулин резистентлигини пасайишига ёрдам беради. Гипергликемияда инкретин гормонларининг юқори даражасидан келиб чиқадиган инсулин/глюкагон нисбатининг яхшиланган ҳолда ошиши оч қоринга ва овқатлангандан сўнг жигарда глюкоза ишлаб чиқарилишини пасайишига олиб келади, шу туфайли гликемия даражаси пасайишига эришилади.
ГЎП-1 даражасини ошишига хос таъсирлардан бири бўлган меъданинг бўшашини ушланиб қолиши вилдаглиптин билан даволаш вақтида кузатилмаган. Бундан ташқари, вилдаглиптин қўлланилганида овқатлангандан кейин оролчалар функсиясини яхшилаш бўйича вилдаглиптиннинг инкретин таъсири билан боғлиқ бўлмаган липемия даражасининг пасайиши кузатилган.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Оч қоринга ичга қабул қилинганидан кейин қон плазмасида вилдаглиптиннинг Смах га эришиш вақти 1,75 соатни ташкил этади. Овқатланиш билан бир вақтда қабул қилинганида препаратнинг сўрилиш тезлиги унча кўп бўлмаган миқдорда пасаяди: Смах ни 19 % га камайиши ва Тмах ни 2,5 соатга кўпайиши қайд этилади. Бироқ овқатланиш сўрилиш даражасига ва АУC қийматига таъсир кўрсатмайди.
Тақсимланиши
Вилдаглиптинни плазма оқсиллари билан боғланиши паст (9,3 %). Препарат плазма ва эритроситлар ўртасида эквивалент тақсимланади. Вилдаглиптинни тақсимланиши тахминан экстраваскуляр ҳолда юз беради, вена ичига юборилганидан кейин Всс мувозанат ҳолатида 71 л ни ташкил этади.
Биотрансформасияси/метаболизми
Биотрансформасия вилдаглиптин чиқарилишининг асосий йўли бўлиб ҳисобланади. Одам организмида препаратнинг 69 % ўзгаришга учрайди. Асосий метаболит — ЛАЙ151 (дозанинг 57 %) фармакологик жиҳатдан нофаол ва сианокомпонент гидролизи маҳсулоти бўлиб ҳисобланади. Препарат дозасининг тахминан 4 % амидли гидролизга учрайди.
Экспериментал тадқиқотларда ДПП-4 ни препарат гидролизига ижобий таъсири қайд этилади. Вилдаглиптин Р450 ситохроми изоферментлари иштирокида метаболизмга учрамайди. Ин витро шароитдаги тадқиқотларда вилдаглиптин Р450 ситохроми изоферментларини ингибисия ва индуксия қилмаслиги намоён қилинган.
Чиқарилиши
[14C] билан нишонланган вилдаглиптин ичга қабул қилинганидан кейин дозанинг тахминан 85 % сийдик билан, 15 % ахлат билан чиқарилади. Перорал қабул қилинган дозанинг 23 % буйраклар орқали ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Соғлом кўнгиллиларга вена ичига юборилганида вилдаглиптиннинг умумий плазма ва буйрак клиренси мувофиқ равишда соатига 41 л ва соатига 13 л ни ташкил этади. Вена ичига юборилганидан кейин препаратнинг ўртача ярим чиқарилиши даври тахминан 2 соатни ташкил этади. Перорал қабул қилинганидан кейин ярим чиқарилиши даври тахминан 3 соатни ташкил этади ва дозага боғлиқ бўлмайди.
Пропорсионаллиги
Вилдаглиптин тез сўрилади ва перорал қабул қилинганида унинг мутлоқ биокираолишлиги 85 % ни ташкил этади. Дозаларнинг даволаш интервалларида плазмада вилдаглиптиннинг энг юқори консентрасияси ва „плазмадаги консентрасияси-вақт“ эгри чизиқ остидаги майдон (АУC) тахминан юборилган дозага пропорсионал бўлади.
Қўлланилиши
Қандли диабетнинг 2 типида:
- парҳез ва жисмоний машқлар билан биргаликда монотерапия сифатида, шунингдек метформин билан даволаш мумкин бўлмаган ёки уни ўзлаштираолмайдиган пасиэнтларда;
- қуйидагилар билан:
- метформин билан монотерапияда максимал ўзлаштираоладиган дозага қарамай, етарли гликемик назорат бўлмаган пасиэнтларда метформин билан;
- сулфонилмочевина билан монотерапияда максимал ўзлаштираоладиган дозага қарамай, етарли гликемик назорат бўлмаган пасиэнтларда ва метформин билан даволаш мумкин бўлмаган ёки унинг таъсирини ўзлаштираолмайдиган пасиэнтларда сулфонилмочевина билан;
- этарли гликемик назорат бўлмаган пасиэнтларда ва тиазолидиндион билан даволаш мос келадиган пасиэнтларда тиазолидиндион билан икки компонентли мажмувий даволаш таркибида;
- парҳез, жисмоний машқлар, шунингдек икки компонентли даволаш гликемияни мос равишда назорат қилиш эришилишига олиб келмаганда сулфонилмочевина ва метформин билан уч компонентли мажмуавий даволаш таркибида;
- парҳез, жисмоний машқлар ва инсулиннинг барқарор дозаси гликемияни мос равишда назорат қилиш эришилишига олиб келмаганда инсулин билан (метформин билан ёки унингсиз) мажмуада қўлланади[4].
Қўллаш усули ва дозалари
Катта ёшдаги пасиэнтлар
Монотерапияда ёки метформин, тиазолидиндион билан икки компонентли мажмуавий даволаш таркибида ёки сулфонилмочевина ва метформин билан уч компонентли мажмуавий даволаш таркибида ёки инсулин билан мажмуада препаратнинг тавсия этиладиган дозаси суткада 100 мг ни: эрталаб 50 мг ва кечқурун 50 мг ни ташкил этади.
Сулфонилмочевина билан икки компонентли мажмуавий даволаш таркибида Вилдаглиптин препаратининг тавсия этиладиган дозаси кунига бир марта эрталаб 50 мг ни ташкил этади. Пасиэнтларнинг ушбу гуруҳида кунига 100 мг доза кунига 50 мг ли дозага қараганда самаралироқ бўлмаган.
Сулфонилмочевина билан биргаликда қўлланилганида гипогликемия ривожланиши хавфини камайтириш учун сулфонилмочевина дозасини камайтириш имкониятини кўриб чиқиш лозим.
Препаратни 100 мг дан ортиқ дозада қўллаш тавсия этилмайди.
Агар пасиэнт препарат дозасини ўз вақтида қабул қилмаса, Вилдаглиптин препаратини пасиэнт буни эслаган заҳотиёқ қабул қилиш лозим. Бир кунда дозани икки марта қабул қилмаслик керак.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Ментлеин, Р; Галлwитз, Б; Счмидт, WЕ (1993). „Дипептидйл-пептидасе ИВ ҳйдролйсес гастриc инҳибиторй полйпептиде, глуcагон-лике пептиде-1(7-36)амиде, пептиде ҳистидине метҳионине анд ис респонсибле фор тҳеир деградатион ин ҳуман серум“. Эуропеан Жоурнал оф Биочемистрй. 214-жилд, № 3. 829–35-бет. дои:10.1111/ж.1432-1033.1993.тб17986.х. ПМИД 8100523.
- ↑ 2,0 2,1 Аҳрéн, Б; Ландин-Олссон, М; Жанссон, ПА; Свенссон, М; Ҳолмес, Д; Счwеизер, А (2004). „Инҳибитион оф дипептидйл пептидасе-4 редуcес глйcемиа, сустаинс инсулин левелс, анд редуcес глуcагон левелс ин тйпе 2 диабетес“. Тҳе Жоурнал оф Cлиниcал Эндоcринологй анд Метаболисм. 89-жилд, № 5. 2078–84-бет. дои:10.1210/жc.2003-031907. ПМИД 15126524. 2011-05-16да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2022-06-10.
- ↑ „Вилдаглиптин“ (Узбек). Аптека.уз. Қаралди: 11-июн 2022-йил.
- ↑ „АСОСИЙ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАСҲ ТЎҒРИСИДА“. Қаралди: 11-июн 2022-йил.
Ҳаволалар
„Вилдаглиптин“. Друг Информатион Портал. У.С. Натионал Либрарй оф Медиcине.