Вилла (лот. вилла — қўрғонча, ермулк) — шаҳар ташқарисидаги катта боғли ҳовли-жой. Дастлаб Италия (мил. ав. 3-а)да барпо этилган. В.нинг вилла рустиcа — турар жой ва хўжалик қурилишларидан иборат бўлган меъморий мажмуа, вилла урбана — дам олиш ва кўнгил очар маскан, шунингдек атрофи бог билан ўралган кўшк, ҳайкал ва фавворали йирик турлари кенг тарқалган. ХИХ асрда В.лар катта шаҳар ва шаҳар атрофида, шунингдек хушманзара жойлар, маҳаллий дам олиш масканларида имтиёзли равишда қурилган боғли, шинам хусусий уйлардан иборат бўлган. ХХ асрдан — алоҳида қурилган кам (1, 2, 3) қаватли шинам уй биноси.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил