Villemit
Виллемит (Нидерландия қироли Вилгелм И номидан) — оролсимон силикатлар кенжа синфига мансуб минерал. Кимёвий формуласи Зн2 (Си О4). Кўшимчалари Мн, Cа, Мқ. Сингонияси тригонал. Рангсиз, яшилсимон ёки сарғиш-қўнғир. Ултрабинафша ва катод нурларида люминессенсияланади. Ялтираши шишасимон, ёғсимон, смоласимон. Призматик ва баъзан игнасимон кристаллар. Одатда, донадор ёки радиал шуъласимон агрегатлар. Каттиклиги 5—6. С. оғ. 3,8—4. Кўрғошин-рухли конларнинг оксидланиш зонасида, шунингдек баъзи бир контакт-метасоматик конларда ҳосил бўлади. Рух олинадиган руда. Ранги тиниқ турлари қимматбаҳо тош ҳисобланади. АҚСҲ, Замбия, РФ (Шарқий Забайкале, Приморе), Украинада, Ўрта Осиёда, жумладан Ўзбекистонда (Қурама тизмаларида), Қирғизистонда (Кумуштов) топилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |