Vilnyus
Вилниус ёки Вилнюс (литовча: Вилниус) — шаҳар, Литва Республикаси пойтахти, йирик саноат ва маданият маркази. Нерис ва Вилниа дарёлари туташган ерда. Шаҳар Вилниа дарёси номи билан аталган (литовча: вилнйти; вилнис— „тўлқин“ демак).
Вилниус литовча: Вилниус | |
|---|---|
| Литва пойтахти | |
|
| |
| Мамлакат | Литва |
| Майдон | 401 км2 (155 кв ми) |
| Аҳолиси (2022) |
592 389[1] |
| Вақт минтақаси | УТC+2, ёзда УТC+3 |
| Телефон коди | +370 5 |
| Почта индекс(лар)и | 01001 |
Январнинг ўртача темпатураси —5,3°, июлники 17,9°. Темир йўл ва автомобил йўллари тугуни. Аҳолиси 591,2 минг киши (1999). Вилниус биринчи марта ХИИ аср йилномасида тилга олинган. 1323-йил Литва князи Гедиминас мамлакат пойтахтини Литванинг қад. пойтахти Тракайдан Вилниусга кўчирган. Литвани Россия империяси босиб олгач (1795), Вилниус губернянинг маъмурий маркази бўлди. 1918-йилда Вилниусда ҳокимиятни болшевиклар эгаллаб олди. 1920—39 йилларда Вилниус панлар Полшаси таркибида бўлди, 1940-йилдан Литва пойтахти. 2-жа-ҳон урушида катта зарар кўрган Вилниус қисқа муддат ичида қайта тикланди ва Болтиқбўйи иқтисодий раёнининг энг йирик иқтисодий, маданий марказларидан бири бўлиб қолди. Республика ялпи саноат маҳсулотининг аксарият қисми Вилниусда ишлаб чиқарилади. Машинасозлик (станоксозлик, асбобсозлик, иссиклик аппаратуралари, электр двигателлари, электр пайвандлаш ва савдо-сотиқ асбоблари, радио ўлчов приборлари, қишлоқ хўжалиги машиналари ва б.) ва металлсозлик етакчи ўринда туради. Кимё, енгил (тикувчилик ва пайпоқ-трикотаж фабрикалари, поябзал, атторлик корхоналари), озиқ-овқат (гўшт комбинати, кондитер, тамаки фабрикалари, ёг, пиво заводлари) саноати корхоналари бор. Қурилиш материаллари ва мебел ишлаб чиқарилади. Вилниусдан 10 км нарида жойлашган Янги Вилниада йирик саноат раёни вужудга келган. Вилниус— муҳим маданий марказ. Вилниусда республика Фанлар академияси (1940-йилдан), илмий тадқиқот институтлари, 5 олий ўқув юрти (шу жумладан Вилниус университети, консерватория), 150 га яқин оммавий кутубхона, 12 музей (шу жумладан суратлар галереяси, халқ санъати, тарих-этнография музейлари), 5 театр (Литва опера ва балет театри ва б.) ва б. муассасалар ишлаб турибди. Вилниусда меъморий ёдгорликлардан Баланд қаср (ХИВ—ХВ асрлар) қолдиқлари, Микалоялус готика черкови (ХИВ аср), бернардинчилар черкови ва ибодатхонаси (ХВИ аср), Оное черкови (ХВИ аср) ва Миколо черкови (16— ХВИИ асрлар), университет бинолари мажмуи (ХВИ аср 2-ярми — ХИХ аср 1-ярми), Казимеро (1604—18), Тересес (1634—50), Пятро ир Повило (1668— 75), Котринос (ХВИИ аср охири —ХВИИИ аср ўртаси) барокко черковлари, меъмор Л. Стуоки-Гуцявичюснинг классик стилидаги бинолари (кафедрал собор, 1777—1801; ратуша 1786—99) сақланган. 1940-йиллардан сўнг янги турар жой раёнлари (Лаздинай, 1967-йилдан; Жирмунай, 1968-йилдан) ва жамоат бинолари („Няринга“ меҳмонхонаси, 1960; Спорт саройи, 1971; Опера ва балет театри, 1973) вужудга келди.
Манбалар
- ↑ „Число жителей на 1 января 2022 г.“. 2019-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 24-сентябр.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |