Viniplast
Винипласт — поливинилхлорид асосида олинган, таркибида пластификатор бўлмаган пластик масса. Поливинилхлориддан ташқари, В. таркибига стабилизаторлар ва қайта ишлашни осонлаштирувчи моддалар киради. Баъзан В. таркибига бўёқлар (рангли буюмлар олишда), тўлдиргичлар (таннархини арзонлаштириш, физик-механик хоссаларини ўзгартириш мақсадида) ва модификаторлар (баъзи хоссаларини яхшилаш учун) қўшилади. В.ни қайта ишлаш усуллари олинаётган буюм турига боғлиқ. В.— ёнмайдиган, ҳидсиз, термопластик материал, уни механик ишлаш осон. Турли материаллар (бетон ва ёғоч юзалари)га яхши елимланади, 20—80° ҳароратда диэлектрик хоссага эга. Кислоталар, ишқор ва алифатик углеводородлар таъсирига чидамли; ароматик ва хлорланган углеводородлар таъсирига чидамсиз.
В. кимё саноатида коррозияга қарши конструксион материал сифатида (идишлар, қувурлар, вентиляция қурилмалари, кимёвий ускуналар қисмлари, лаб. жиҳозлари ва ҳоказо), сув билан таъминлаш, канализация, ирригация ва мелиорация тизимларида, қурилиш ва б. ерларда ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |