Vir
"ВИР" — винобоп узум нави. Ҳоз. Ўзбекистон ўсимликшунослик институтида Тавквери нави билан Птибуше навини чатиштириб чиқарилган. Тупи кучли ўсади. Гули икки жинсли. Барги ўртача (бўйи 13—15 см, эни 12—13 см), тўгарак, чуқур кертикли, беш бўлакли, юзи силлиқ. Чети арра тишли. Орқасида туклари бор. Узум боши ўртача (бўйи 13—15 см, эни 8—10 см), силиндрсимон, ўртача тиғиз, огарлиги 160—180 г . Ғужуми ўртача, думалоқ, қора, сершира, этидан олча таъми келади, пўсти юпқа. Август охири — сентябр бошида пишади, таркибидаги қанд 24—26%. Ҳосилдорлиги 250—300 с/га. Бу навдан юқори сифатли десерт винолар тайёрланади. Тошкент ва Самарқанд вилоятларида тарқалган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |