Вираж (франс. вирер — бурилмоқ, тусини ўзгартирмоқ) — 1) бурилиш; 2) учувчиликда (пилотажда) горизонтал текисликда берк эгри чизиқ (айлана) ҳосил қилиб учиш; самолётни бир хилда ёнга оғдириб, ўзгармас илгарилама тезликда 360" буриб учирилади. В. учувчидан катта маҳорат талаб қилади; 3) автомобил йўли бурилиши жойи, велосипед треки, автодром қайрилмаларида бир томонлама кўндаланг нишаби бўлган қисми; 4) анҳор, канал, нов ва б.нинг равон буриладиган жойи тубидаги кўндаланг нишаблик; 5) фотографияда — фототасвирга ранг беришда ишлатиладиган эритма.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил