Virtual smart-karta
Виртуал смарт-карта — маълумот ташувчи аппаратлар (смарт-карта, УСБ-токен)га хос операцияларни тўлалигича бажаришга имкон берувчи смарт-карталарнинг дастурий таъминоти.
Виртуал смарт-карта одатий смарт-картанинг ҳаракатларини тўлиқ такрорлайди. Фойдалануви ишлайдиган компютер ва иловаларнинг операцион тизими учун виртуал смарт-карта анъанавий карталардан фарқ қилмайди.
Виртуал смарт-карта технологияси Wиндоwс Сервер 2012, Wиндоwс 8 ва Wиндоwс РТ ОТларида пайдо бўлган. Технологиянинг амалга оширилишигига қараб анъанавий ташуви ва унга мос ўқувчи қурилма ролини платформа модулининг ишончли микросхемаси (ТПМ), калитлар ва рақамли сертификатларни махсус сақловчи, ҳаттоки фойдаланувчининг смартфони бажариб бериши мумкин.
Виртуал смарт-карта фойдалануви ва компютерга уланади. Фойдаланувчи учун виртуал смарт-карта ўзида компютерда доимий равишда мавжуд бўлган смарт-картани акс эттиради. Фойдаланувчи смарт-картани бир нечта компютерда ишлата олиши учун карта уларнинг ҳар бирига киритилиши керак. Агар битта компютерда бир нечта фойдаланувчи ишласа, уларнинг ҳар бирига алоҳида виртуал смарт-карта тақдим этилади.
Фойдаланиш усуллари
Виртуал смарт-карта анъанавий калит ташувчилар учун мавжуд бўлган барча фойдаланиш усуллари ва тўпламларига эгалик қилади. Анъанавий смарт-карталар каби виртуал смарт-карталар ҳам қуйидагиларни амалга оширишга ёрдам беради:
- Маълумотларнинг электрон-рақамли имзолари;
- Маълумотларни шифрлаш ва шифрни очиш;
- Фойдаланувчиларнинг икки омилли аудентификацияси;
- Сингле Сигн-Он режимида кириш.
Афзалликлар
Виртуал смарт-карта анъанавий смарт-картадан аппаратли таркибий қисмга эга эмаслиги туфайли ҳам бир қатор афзалликлари билан ажралиб туради:
- Виртуал смарт-карта пластик смарт-карталар, ўқувчи қурилма, УСБ-токен сотиб олиш, унга хизмат кўрсатиш ва алмаштириш каби харажатларни талаб қилмайди.
- Виртуал смарт-картани улаш учун бўш УСБ-порт керак эмас.
- Виртуал смарт-картани унутиб қўйиш, йўқотиш ёки ҳамкасбларга бериш (мисол учун, иш жойида эканлигини билдириш учун) мумкин эмас.
- Виртуал смарт-карта масофадан туриб олинади ва ходим ёки администраторнинг шахсан ташриф буюришини талаб қилмайди.
Яна қаранг
Ҳаволалар
- Виртуальная смарт-карта Индеэд Энтерприсе АирКей (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-11-14 санасида архивланган)
- Новые возможности смарт-карт в Wиндоwс Сервер 2012, Wиндоwс 8 и Wиндоwс РТ
- Приложение для смартфона КриптоПро АирКей, эмулирующее традиционную смарт-карту (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-12-23 санасида архивланган)
- Программный аутентификатор эТокен Виртуал (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-12-24 санасида архивланган)
- Технология сетевой виртуальной смарт-карты