Висма 46 - Индонезиянинг Жакарта шаҳридаги осмонўпар бино. Қурилиш вақтида (1996-йил) у Индонезиядаги энг баланд бино эди. Айни пайтда бино баландлиги бўйича Индонезия телеминорасидан кейин иккинчи ўринда туради, аммо бу Индонезиядаги энг баланд осмонўпар бино ҳисобланади. Бино баландлиги бўйича дунёда 281-ўринда туради[1].

Висма 46
Умумий маълумот
Жойлашуви  Индонезия, Жакарта
Фойдаланилиши офислар, савдо майдонлари
Қурилиши бошланган 1996-йил
Эгаси

ПТ Сwадҳарма

Примаутама
Баландлиги
Антенна / Шпил 261,9 м
Томи 230,1 м
Техник ҳолати
Қаватлар сони 46 та
Бинонинг ички майдони 140 028 кв.м.
Лифтлар сони 24 та
Дизайн ва конструксия
Меъмор

Зеидлер Роберц Парнершип

ДП Арчитеcц Привате Линитед

Тансифи

Бино замонавий ва постмодерн ме'морий услуби қўлланган ҳолда қурилган. Фасадни безашда шиша ва гранит ишлатилади, шунинг учун бинонинг доминант ранглари оқ ва кўкдир.

Бино шаҳар марказидаги Кота БНИ мажмуасида 15 гектар майдонда жойлашган. Бинода банклар, офислар, гўзаллик салонлари, шунингдек, қимматбаҳо ресторанлар ва дўконлар мавжуд.

Минора қурилиши 132 миллион АҚШ долларга айланган.

Бино Жакартанинг диққатга сазовор жойидир, бутун дунёдан одамлар минорани кўриш учун ташриф бууришади[2].

Кечги Кота БНИ мажмуасидаги минора

Висма 46 оммавий маданиятда

Компютер ўйинлари

  • Бино Неэд фор Спеэд: Ундергроунд 2 ўйинида пайдо бўлди.
  • Бино Гранд Тҳефт Ауто ИИИ ўйинида пайдо бўлган[3].

Манбалар

  1. ↑ „Список высоких зданий“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 13-сентябр.
  2. ↑ „Wисма 46 на гидтравел.cом“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 13-сентябр.
  3. ↑ „Wисма 46 на wарcмапс.cом“. 2012-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 13-сентябр.

Ҳаволалар