83
Висмут
Би
208,9804
4ф145д106с26п3

Висмут (нем. Wисмут; лот. Бисмутҳум), Би — Менделеев даврий системасининг В гуруҳига мансуб кимёвий элемент, тартиб рақами 83, атом массаси 208,98, оч пушти-кумуш ранг металл, суюқланиш температураси 271,3°, қайнаш температураси 1564°, зичлиги 9,8 г/см3. Мосс шкаласи бўйича қаттиқлиги 2,5. Ер пўстлоғидаги миқдори оғирлик жиҳатидан 2105%. Барқарор изотопининг масса сони 209. Бир неча радиоактив изотопи маълум: 2ҲБи, 2л0Би, 212Би, 211Би ва 2л3Би. Энг аҳамиятлиси 210Би нейтронлар билан нурлантириш орқали олинади. Висмут алкимё даврида ҳам маълум эди, уни сурма, қалай ва қўрғошиннинг бошқа кўриниши деб ўйлашган. ХВИИИ аср ўрталарида ярим металл хоссасига эга бўлган мустақил элемент деб эътироф этилди. Висмут табиатда ҳар хил бирикмалар ҳолида учрайди. Асосий минераллари — висмутли охра Би2О3, висмут ялтироғи Би2С3, козалит Пб2Би2С5, тетрадимит Би2ТеС, бисмутин Би,CО,(ОҲ)4.

Висмут нодир элементлардан ҳисобланади. У висмут рудаларидан, мис, қўрғошин, қалай рудаларини қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндилардан пирометаллургик ва гидрометаллургик усулда ажратиб олинади. Ўз бирикмаларида -3, +1, +2, +3, +4, +5 га тенг валентликларини намоён қилади. Би+3 бирикмалари кўпроқ учрайди; Би+5 бирикмалари кучли оксидловчи. Висмут қуруқ ҳавода барқарор, намлик таъсирида юпқа оксид парда билан қопланади. 500°дан юқори температурада қиздирилса, Висмут ёниб, Би2О3 ҳосил қилади. Висмут водород хлорид ва сулфат кислотада эримайди, нитрат кислотада яхши эрийди. Киздирилганда галогенлар, олтингугурт ва б. билан бирикади. Висмутнинг ангидриди Би2О5 ва водороднинг бирикишидан ҳосил бўлувчи гидриди ВСҲ3 (беқарор заҳарли газ) маълум. Висмут осон суюқланувчан қотишмалар компоненти магнит майдони кучланишини ўлчовчи асбоб ва ядро реакторларида иссиқлик ташувчи сифатида қўлланади. Висмут препаратлари тиббиётда қотирувчи, юқумсизлантирувчи ва қуритувчи модда сифатида (дерматол, ксероформ ва б.) ишлатилади, меъданинг яра касаллигида ва ичакнинг яллиғланиш касалликларида Висмут гидрокси нитрати ичирилади, захмни даволаш учун бисмоверол, биёхинол ва б. мускул орасига юборилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил