Vitebsk
Витебск (беларусча: Віцебск) — Беларус Республикасидаги шаҳар. Витебск видоятининг маркази. Даугава дарёсининг баланд соҳилида жойлашган. Даугава дарёсидаги пристан. Йирик темир йўл тугуни. Аҳолиси 361,8 минг киши (1999). Витебск биринчи марта 1021-йилги солномаларда тилга олинган. Беларуснинг Минск ва Гомел шаҳриларидан кейинги йирик саноат маркази. Енгил саноат етакчи ўринда туради. Тўқимачилик саноати корхоналари (пайпоқ-трикотаж фабрикаси, гилам комбинати), тикувчилик, поябзал, зиғир тола фабрикалари бор. Бошқа муҳим тармоқ машинасозликдир (станоксозлик, электр асбоблари, радио ва соат деталлари, мотор ремонти, тракторлар учун эҳтиёт қисмлар чиқарадиган завод, металл буюмлари, асбобсозлик, телевизион завод ва бошқа заводлар мавжуд). Озиқ-овқат саноати (гўшт, ун ва парранда комбинатлари, ёғ-экстраксия заводи ва бошқалар) ривожланган. Витебскда Беларусда энг йирик ёғочсозлик комбинатларидан бири, уйсозлик комбинати, қурилиш материаллари комбинати, оҳак материаллари ва бошқа комбинатлар ишлаб турибди. 4 олий ўқув юрти, 2 театр, 2 музей, Благовешченск черкови (ХИИ аср) бор.
Витебск беларусча: Віцебск | |
|---|---|
| Мамлакат | Беларус |
| Вилоят | Витебск вилояти |
| Асос солинган | 974 |
| Илк эслатилиши | 1021 |
| Майдон | 1,346,014 км2 (519,699 кв ми) |
| Расмий тил(лар)и | беларус тили ва рус тили |
| Аҳолиси (2023) |
359 148 |
| Зичлиги | 2677,68 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC+3 |
| Телефон коди | +375 212 |
| Почта индекс(лар)и | 2100хх |
| Автомобил коди | 2 |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |