Vitr namozi
Витр (арабча: وتر) — хуфтон намозидан кейин ўқиладиган ва тоқ сонли ракаатлардан иборат намоз тури. Охирги ракатда қунут дуоси ўқилади. Фақатгина рамазон ойида, таровиҳ намозидан кейин жамоат бўлиб ўқилади. Бошқа пайти якка тартибда ўқилади. Айрим ислом уламолари (асосан ҳанафийлар) буни вожиб намозлардан бири деб билишади[1].
| Витр намози | |
|---|---|
| Расмий номи | صلاة الوتر |
| Нишонловчилар | Мусулмонлар |
| Тури | Исломий |
| Аҳамияти | Хуфтон намозидан кейин о'қиладиган намоз тури |
| Қоидалари | суннат намозлар, намоз вақтлари |
| Боғлиқлиги | намоз, нафл намози, исломнинг 5 устуни |
Намозни адо этиш
Витр намози хуфтон намозининг суннатидан кейин ўқилади. Унинг ўзига хос хусусияти қунут дуоси намознинг учинчи ракаатида ўқилишидир. Бухорий, Муслим, Насоий, Термизий, Абу Довуд ва бошқаларнинг ҳадис тўпламларида Муҳаммад пайғамбар бу намозни ўқиганлиги ҳақида маълумотлар бор. Имом Абу Ҳанифа витр намозини ўқишни вожиб деб ҳисоблаган, лекин унинг шогирдлари Абу Юсуф, Муҳаммад аш-Шайбоний, шунингдек, яна учта мазҳаб асосчилари — Имом Молик, имом Шофий ва Имом Аҳмад ушбу намозни суннати муаккада деб ҳисоблашади[2].
Ҳанафий мазҳабида витр намози 3 ракат, қолган учта сунний мазҳабда эса 1 ракатдан иборат. Муайян шароитларда витр намозини кўп ракат билан ўқиш мумкин. Намоз якка тартибда ўқилади, лекин Рамазон ойида жамоат билан ўқиш мумкин. Ҳанафий мазҳабида витр вожиб амал бўлганлиги сабабли, агар тарк қилинган бўлса, қазо қилиб ўқиши керак. Моликий, Шофи’ий, Ҳанбалий мазҳабларида витр намозининг қазоси ўқилмайди[2].
Манбалар
- ↑ „Способы совершения молитвы «Витр»“. 2013-йил 3-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 28-июн.
- ↑ 2,0 2,1 Али-заде 2007.
Адабиётлар
- Али-заде А. А.. Исламский энсиклопедический словар. Ансар, 2007 — 193-бет. ИСБН 978-5-98443-025-8.