Vitraj
Витраж (франс. витраге, лот. витрум — шиша) — рангли ойна (шиша) парчаларидан териб ёки ёруғлик ўтказадиган бошқа материаллардан фойдаланиб, дераза, эшикларга ҳар хил рангларда нақш, тасвир ишлаш санъати; шунингдек дераза, тўсиқлар ўрнидаги (тўлиқ ёки қисман ишланган) шиша намоён. Дераза ўрнидаги рангли В. нурлар жилвасини ҳосил қилади, интерернинг ифода таъсирини орттиради. Дастлабки содда В. намуналари Қад. Миср (мил. ав. 2 мингинчи йил) ва Рим (мил. И аср)да топилган. Роман услубида қурилган ибодатхоналарда (Франсиядаги Шартр собори, Германиядаги Аугсбург собори, ХИИ аср бошлари), готика соборларида В. кенг қўлланган, бўялган шишалардан ўтаётган нур бино ичини жозибадор кўрсатган. Кейинчалик рангсиз ёки рангли шишаларга силикат бўёқларда рангтасвир асарлари ишлаш техникаси қўлланган. ХХ асрга келиб В. ишлаш маҳорати ошди, В. учун шишалар махсус усулда ишлана бошланди. Кейинги йилларда шиша ёки пластмасса, семент ва темир-бетон билан мустаҳкамланадиган усули кенг тарқалиб, В.нинг имконият доираси кенгайди. Ўзбекистонда В. ХХ аср 60-й.ларидан ривожланди, қатор маҳобатли асарлар яратилди. "Зарафшон" ресторани, "Ўзбекистон" меҳмонхонаси, Темурийлар давлати тарихи музейи В.лари шулар жумласидан.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |