Витрен (лот. витрум — шиша) — қазилма кўмирнинг асосий таркибий қисмларидан бири. Кимёвий таркиби торфларнинг ғумусли моддаларига ўхшаш. Ялтироқ, ўсимлик тўқималарининг кислородсиз нам шароитда чиришидан ҳосил бўлади. В.да углерод кўп, қўнғир кўмирдан антрацитга ўтишда таркибидаги Н, О ва учиб кетадиган моддалар камайиб боради. В. турли қалинликдаги қатлам ёки линза ҳолида учрайди. В. кўмирнинг энг кам кулли таркибий қисми.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил