Vize yarusi
Визе яруси (Белгиядаги Визе ш. номидаи) — эрта карбон даврининг пастдан иккинчи яруси. 1882 йилда белгиялик олим Ч. Дюпон ажратган. Ден-гиз оҳактошлари орасида турли ҳайвонларнинг қолдиқлари (брахиопода, гониатит ва ҳоказо) учрайди. В. я. жинслари РФ (Рус платформаси, Олтой, Сибир, Донбасс, Урал), Англия, Франсия, КХДР ва б. жойларда, Ўрта Осиёда, жумладан Ўзбекистонда, маълум. ДнепропетровскДонеск, Лвов-Волин чўкмаларида В.я. жинсларидан нефт, газ, кўмир, доломит ва бошқа конлар топилган. Ўзбекистонда Визе яруси жинслари Чатқол-Қурама, Туркистон, Ҳисор тоғларида бор. Жанубий Тяншанда нефт белгилари Визе яруси жинсларидан топилган[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Визе яруси“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (В-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |