Vladimir Streltsov
Владимир Фёдорович Стрелцов (1909-йил 24-июн, Самарқанд – 1978-йил 19-июл, Ростов-Дон) – совет армияси гвардия полковниги, Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони (1945)[1].
| Владимир Фёдорович Стрелцов | |
|---|---|
| Таваллуди |
24-июн 1909-йил Самарқанд, Россия империяси |
| Вафоти |
19-июл 1978-йил (69 ёшда) Ростов-Дон, Россия |
| Фуқаролиги |
|
| Унвони | Полковник |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Владимир Стрелцов 1909-йил 24-июнда Самарқандда туғилган. Москвадаги ишчилар факултетининг тўртта курсини тамомлаган. 1933-йилда Стрелцов Қизил Армия сафига чақирилди. 1935-йилда Ворошиловград ҳарбий авиация учувчилар мактабини тамомлаган. 1937-йилда совет кўнгилли учувчилари жамоаси таркибида Хитой ҳукуматига япон босқинчиларига қарши курашда ёрдам бериш учун юборилди. У СБ бомбардимончи самолётида 30 та жанговар топшириқни бажарган, натижада 1938-йил ноябр ойида Қизил Байроқ ордени билан тақдирланган. 1941-йилда қўмондонлик таркибининг ҳарбийлар малакасини ошириш курсларини тамомлаган. Ўша йилнинг декабр ойидан Улуғ Ватан уруши фронтларида хизмат қилган[2].
1944-йил июлга келиб, гвардия подполковниги Владимир Стрелцов 75-гвардия ҳужум авиация полкининг навигатори бўлган (1-гвардия ҳужум ҳаво дивизияси, 1-ҳаво армияси, 3-Белоруссия фронти). Бу вақтга келиб у душманнинг ҳарбий техникаси ва ишчи кучи концентрациясига зарба бериш учун 202 марта ҳужум қилди ва унга катта йўқотишлар берди.
СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1945-йил 23-февралдаги фармони билан гвардия подполковниги Владимир Стрелцов Ленин ордени ва „Олтин юлдуз“ медали ҳамда Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.
Уруш тугаганидан кейин Стрелцов Совет Армиясида хизмат қилишни давом эттирди. 1954-йилда полковник унвони билан захирага ўтказилди. Умрининг охирида Ростов-Донда яшаган. Владимир Стрелцов 1978-йил 19-июлда вафот этган.
Мукофотлари
Владимир Стрелцов бешта Қизил Байроқ ордени, Александр Невский ордени, 1-даражали Ватан уруши ва Қизил Юлдуз ордени ҳамда бир қатор медаллар билан тақдирланган.
Адабиётлар
- Герои Советского Союза: Краткий биографический словарь / Пред. ред. коллегии И. Н. Шкадов. — М.: Воениздат, 1988. — Т. 2 /Любов — Ящук/. — 863 с. — 100 000 экз. — ИСБН 5-203-00536-2.
Манбалар
- ↑ Леонид Шейнман „Владимир Фёдорович Стрельцов“. www.wарҳероэс.ру. Қаралди: 15-сентабр 2023-йил.
- ↑ „О рассекречиван архивных документов Красной Армии и Военно-Морского Флота за период Великой Отечественной войны 1941-1945 годов“. www.памят-народа.ру. Қаралди: 15-сентабр 2023-йил.