Владислав Валеревич Маленко (туғ. 1971-йил 25-январ, Москва) – рус шоири, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган санъат арбоби (2023), қиссанавис, продюсер, режиссёр, актёр. Москвадаги Сергей Есенин давлат музейи бадиий раҳбари[1][2]. Москва шоирлар театрининг асосчиси ва бадиий раҳбари. Леонид Филатов номидаги Бутунроссия ёш ше’рият ва драматургия фестивалининг бадиий раҳбари (Россиянинг ёш шоирлари ше’рият фестивали), Биринчи каналнинг теледастур бошловчиси. Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Рус тили ва Россия Федерацияси халқлари тилларини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича Кенгаш аъзоси[3][4].

Владислав Маленко
Таваллуди
Владислав Валерьевич Маленко

1971-йил 25-январ
Фуқаролиги Rossiya bayrogʻi Россия
Касби Шоир, режиссёр, актёр
Отаси Валерий Маленко

Биографияси

1971-йил 25-январда Москвада туғилган. Меҳнат фаолиятини 1988-йилда бошлаган. 1988-йилдан 1989-йилгача Москвадаги „Гротеск“ театр-студиясида актёр ва саҳна ишчиси сифатида фаолият юритган. 1989-йилдан 1991-йилгача Совет Армиясининг Таман гвардия дивизияси қўшинларида (ҳамхизмати Денис Золотухин бўлган), кейинчалик эса Москва ҳарбий округи қўшиқ ва рақс ансамбли сафида хизмат қилган. 1991-йилдан 1995-йилгача Москвадаги Кичик театр қошидаги Шепкин номидаги Олий театр билим юртида таҳсил олган (профессор Николай Афонин курси). 2010-йил – Россия Ёзувчилар уюшмаси Москва шаҳар ташкилоти президиуми аъзоси этиб сайланди.

Ижтимоий позицияси

Владислав 2022-йил март ойида Россиянинг Украинага ҳарбий босқинини қўллаб-қувватловчи мурожаатга имзо қўйди[5]. 2022-йил 23-сентябрда у „Умумхалқ фронти“ (ОНФ) томонидан ташкил этилган ва Украинанинг босиб олинган ҳудудларини Россияга қўшиб олиш референдумларига бағишланган „Ўзимизникини ташлаб кетмаймиз“ номли консертда чиқиш қилди[6].

2023-йил 29-сентябрда Қизил майдонда Россия томонидан Украина ҳудудларини ўзига қўшиб олиши муносабати билан ўтказилган „Бир мамлакат, бир оила, бир Россия“ номли консертда сўзга чиқди[7].

Актёр 2024-йилда Россия Президентлигига номзод Владимир Путиннинг ишончли вакили сифатида фаолият юритган[8][9].

Манбалар

  1. ↑ „Указ Президента Российской Федерации от 26.01.2023 № 37 "О награждении государственными наградами Российской Федерации.“ (ру). 2023-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Дом-музей С. А. Есенина“. 2022-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-ноябр.
  3. ↑ „Филатов-Фест“. 2020-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-ноябр.
  4. ↑ „Свои“. 2022-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-ноябр.
  5. ↑ „Свыше 150 деятелей культуры поддержали президента и спецоперацию на Украине“ (ру). ИА РЕГНУМ. 2022-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-май.
  6. ↑ „Слезы под песню СҲАМАН, пламенная речь Петренко. Митинг на Манежной площади «Своих не бросаем»“. СтарҲит (2022-йил 23-сентябр). 2022-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-сентябр.
  7. ↑ "Одна страна, одна семя, одна Россия"
  8. ↑ „О регистрации доверенных лиц кандидата на должность Президента Российской Федерации Владимира Владимировича Путина“. cикрф.ру (2024-йил 29-январ). Қаралди: 2024-йил 30-январ.[сайт ишламайди]
  9. ↑ „О регистрации доверенных лиц кандидата на должность Президента Российской Федерации Владимира Владимировича Путина“. cикрф.ру (2023-йил 28-декабр). Қаралди: 2024-йил 30-январ.[сайт ишламайди]