Вобкент — Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилоятидаги шаҳар (1981 йилдан). Вобкент туманининг маъмурий маркази. Вобкент — кўҳна шаҳарлардан бири.

Вобкент
шаҳар
40°02′0″Н 64°31′0″Э / 40.03333°Н 64.51667°Э / 40.03333; 64.51667
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Бухоро вилояти
туман Вобкент тумани
Аҳолиси
16 142
Вақт минтақаси УТC+5
Vobkent xaritada
Vobkent
Вобкент

Этимологияси

Вобкент — (ўғуз шевасидаги „воб“ ёки „ваҳобкент“ — „бўз, қўриқдаги қишлоқ“ маъносида). Ўрта асрларда Вобкент атрофида бир неча қишлоқ-қўрғонлар бўлган. Вобкентнинг ғарбида жойлашган Наршах қишлоғи шулардан бири.

Тарихи

Х асрда яшаган тарихчи олим Наршахий шу қишлоқда таваллуд топган. Наршах қишлоғи Муқанна қўзғолони марказларидан бири бўлган.[1]

Вобкент ХИВ аср ҳужжатларида ўз қозисига эга бўлган қасаба, яъни шаҳар сифатида Вобкана номи билан тилга олинади. ХВИ асрдан бошлаб Вобкент икки ном — Вобкана ва Комот деб юритила бошлаган. ХВИИ асрнинг тарихчи олими Маҳмуд ибн Валининг („Баҳр ул-асрор“; 1634—41) китобида Вобкент тумани номи Комот шаклида келтирилади. Вобкент ҳақида Мирзо Баденинг „Мажмаъ ал-арқом“ („Рақамлар мажмуи“; ХВИИИ аср) китобида ҳам маълумотлар учрайди. ХИХ аср 2-ярмига оид вақф ҳужжатларида келтирилишича, Комот тумани (ҳоз. Вобкент тумани)даги Нарчоқ (Наршах) қишлоғида ҳунармандлар кўп бўлган. Вобкентда қадимда Мадраса, ҳаммом, бозор масжиди, Кўҳна Вобканд, Вобканд Қўрғони каби тарихий обидалар бўлиб, ҳозир сақланмаган.[1]

Жойлашуви

Вобкент Бухорони Самарқанд ва Тошкент билан боғловчи автомобил магистрал йўли ёқасида жойлашган. Вобкентнинг ўртасидан Зарафшон дарёсининг ирмоғи Вобкент дарёси кесиб ўтган. Яқин темир йўл стапсияси — Бухородан 28 км. Аҳолиси қарийб 16 минг киши (2001), асосан ўзбеклар; шунингдек рус, тожик, татар, озарбайжон ва б. ҳам яшайди. Туман ташкилотлари, пахта лункти, ҳунармандчилик ва бадиий буюмл ар сехи фаолият кўрсатади. Меъморий ёдгорликлардан Вобкент минораси бор[1].

Инфраструктураси

Вобкентда 1993 йил 120 ўринли вилоят соғломлаштириш маркази ишга туширилди. Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи (600 ўринли), умумий таълим мактаблари, стадион, дорихона, даволаш муассасалари, маиший хизмат ва жамоат овқатланиш пунктлари, новвойхона, саноат моллари ва болалар дунёси магазини, бозор, кутубхона, маданият уйи, меҳмонхона, ёзги ва кишки кинотеатрлар, алоқа бўлими, маиший хизмат пунктлари мавжуд[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Ражабов, Қаҳрамон „Вобкент“ ЎзМЕ. В-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Андоза:Вобкент тумани